— Одатда қулоғингни чўзаман деган гапни эшитганлар йиғлаши керак эди, лекин сиз...
— Бир нарса эсимга тушиб кетди, айбга буюрманг.
— Қани эшитайликчи, нима экан?
— Ёшлигимизда дугоналарим билан мактабдан қайтишда йўл бўгидаги ўрикдан довча ўғирлардик. Ўша ўрик ёнидаги эски ҳовлида бир қария яшарди. Бир куни ўша қария бизни тутиб олдида урушиб берди.
— Буни нимаси кулгули тушунмадим? — Беҳрузнинг қошлари хиёл кўтарилди.
— Ўша қария бизни ёлғондакам урушгандида. Унинг қарашларида, сўзларида меҳр уфуриб турарди. Кулганимни сабаби эса, — бироз жимиб қолдида, — ўша қария урушаётганида мен ва дугонам Гул йиғлаб юборгандик. Кейин бўлса бизни овутиш учун қанча ширин сўз айтди. Шунда ҳам овунмагандик. Шундан кейин, ҳозир йиғлашни тўхтатмасангиз қулоғингизни чўзаман деганди йиғидан таққа тўхтаб қолганман, — Нилуфар гапираркан кўзлари беихтиёр ёшланди.
— Йиғламанг...
— Ўша даврларни соғиндим. Беғубор, содда ва бир-биридан меҳрини аямайдиган болалагимни.
🌺🌺🌺
— Салом хонимлар, — залга кириб, машқ қилишни бошлашдан олдин салгина қизишиб олиш учун уёқ-буёққа қараб ҳаракат қилаётган Саида ва Дилафрузнинг ёнига Зуфар ва дўсти келди.
— Сизларга ҳам салом, — Саида нозланди.
— Яхшимисиз? — Зуфарнинг ёнидаги йигит Дилафрузга суқланганча қараркан, — халақит бермаймизми?
— Беря....
— Йўқ, — Дилафруз гапини тугатмасидан Саида жилмайиб қўяркан, — бемалол биз билан бирга машқ қилишингиз мумкин.
— Лекин бу дугонангизга ёқмади шекилли? — Зуфарнинг дўсти Ахмад Дилафрузга бошдан оёқ қараб қўяркан, — унга ташрифимиз маъқул келмади чоғи?
— Унақа эмас, — Саида Дилафрузни секин туртганча, у томонга эгилиб пичирлади, — қовоғингни оч.
— Саида мен....
— У ўзи шунақа бироз тортинчоқроқ. Аҳамият бермайсизлар, қани марҳамат, — Саида Зуфарга ёнидан жой кўрсатаркан, — сиз Дилини ёнига тура қолинг.
— Раҳмат, — эркак Дилафрузнинг ёнига бироз яқинлашаркан, — исмим Аҳмад. Сизникичи?
— Билишингиз шарт эмас, — Дилафруз унга жавоб бериш баробарида Саидага ёмон қарадию, у ердан кетиб қолди.
🌺🌺🌺
— Хайрли кун, — Аброр қўлида бир даста гул билан палатага кириб келаркан, каравотда ётган онахонга ҳам бош чайқаб қўяркан, — бу сизга ҳамшира хоним, — капилниция улаётган қизга қўлидагиларни узатди.
— Раҳмат, лекин бу гулларни умуман керагиси йўқ, — қиз унга ҳам, гулига ҳам қайрилиб қарамасдан жавоб бераркан, — энди марҳамат қилиб чиқиб кетсангиз менга ҳалақит беряпсиз.
— Ҳа майли, — йигит хўрсингандек нафас олиб чиқарганча, — унда бу гулларни сизга бериб кетай онахон, — деганча гулни каравот ёнидаги тумба устига қўйдию, чиқиб кетди.
— Менимча у йигит сени чиндан севади.
— Лекин унинг тақдири мен эмасман. Истасам ҳам бўла олмайман, — қиз қилаётган ишидан кўз узмасдан жавоб бераркан, — шунинг учун умид бермаганим маъқул.
— Боя нега кетиб қолдинг? — Саида қовоқ уйганча келиб Дилафрузнинг ёнига ўтираркан, — ўзингни одобсиз қизчадек тутганингни биласанми? Аҳмад ака сендан жуда хафа бўлди.
— Менга буни қизиғи йўқ, — Дилафруз қўлидаги идишдан сувни эринмасдан, майдалаб ичаркан, — хафа бўлса ундан нари.
— Дили сен унинг кимлигини биласанми ўзи? У жуда катта....
— Билишни ҳам хохламасдим.
— Дилииии...
— Саида сен нима қилмоқчисан, нимага ҳаракат қилаяпсан билмадиму, лекин ишон беҳуда уруняпсан.
— Сенга яхшилик қилмоқчи бўлган мен аҳмоқ. Юравер ўша латта эрингни этагига осилиб, — Саида зарда қилгандек гапирдию ўрнидан туриб кетди.
🌺🌺🌺
— Сарвар Асрорвич, — ёрдамчи йигит қўлида бир папка ҳужжатлар билан хонага кириб келдию оғриқдан икки букилиб ўтирган Сарварни кўриб кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, — сизга нима бўлади Сарвар Асрорвич? — қўлидагини ташлаб унинг ёнига учиб келди гўё.
— Тез ёр-дам ча-қир, — Сарвар оғриқдан хирриллаб зўрға гапирди.
— Ҳҳҳооозир, — йигит қўллари қалтирганча телефонини қўлга олиб зўрға рақам терди.
Касалхонага келишлари билан Сарварни операция хонасига олиб кириб кетишди. Ёрдамчиси Лазиз ҳали бунақа ҳолатга тушмагани боис нима қилишни ҳам билмасдан, тинмай уёқдан-буёққа бориб келарди.
@bahtlim