— Марҳамат, — дўкон олдида музқаймоқ ейишни хохловчилар учун қўйилган бир неча стол-стулларнинг биттасига ўтиришлари билан Беҳрузнинг ишорасига кўра етиб келган йигит улар буюртирган музқаймоқларни стол устига қўяркан, — ёқимли иштаҳа, — деб қўйишни ҳам унутмади.
— Раҳмат.
— Раҳмат, — Беҳруз миннатдорлик билдиргандек бош чайқаб қўяркан, — дугонангиз ҳозир яхшими?
— Ҳа анча яхши. Хатто ишга ҳам жойлашган, — Нилуфар музқаймоқни иштаҳа билан еркан, — насиб қилса ҳаёти изига туша бошлади.
— Қишлоққа қайтаман демаяптими? — Беҳрузнинг овозида бироз қўрқув ва хавотир бордек эди. Худдики, Нилуфар ҳам ўша дугонаси билан қишлоққа қайтиб кетадию, умуман қайтиб келмайдигандек.
— Йўқ, бу ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир энди ҳаёти ўнглана бошлаганда, била туриб яна ўзини ўтга отадими?
— Эричи? Ахир у...
— Ер ютсин ўша эрини, — Нилуфарнинг овози алам ва нафрат билан қоришиб чиқди, — унақа эрнинг боридан йўғи.
🌺🌺🌺
Дадахон ишга ўйчан кириб келаркан, қабулига келган беморларга унчалик эътибор қаратмади.
— Мумкинми доктор? — у кириши билан ортидан кимдир кириб келди.
— Ҳали вақтли, мен ўзим....Муҳсин? — ортига ўгириларкан дўстини кўриб хурсанд бўлиб кетди, — бормисан оғайни?
— Борман, борман, — Муҳсин жилмайганча келиб Дадахон билан қучоқ очиб кўришаркан, — ўзинг бормисан? Аҳволларинг яхшими? Оиланг тинчми?
— Ҳааа, — Дадахон қисқа жавоб берганча кўзларини олиб қочаркан, — ҳаммаси бир нави.
— Лекин юзинг, — Муҳсин стулга ўтираркан, — хўш, гапирчи нима бўлди?
— Арзигулик ҳеч нарса. Ўзинг яхшимисан? — Дадахон гапни бурди.
— Менда ҳаммаси яхши. Лекин сенда унақамас шекилли. Қани ўтирчи, бир дардингни эшитайлик.
— Биласанми, — Дадахон минг хижолат билан бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
— Ўзинг шунга, яъни ўша қизга тегинганинга ишонасанми?
— Тўғриси билмайман. Чунки ўша куни маст эдим. Ягона эсимда қолгани хонамга кириб, ўсимни ётоққа ташлаганим. Уёғи эсимда йўқ.
— Тушунарли, — Муҳсин бироз ўйланиб тураркан, — менга қара оғайни, — ўрнидан туриб Дадахоннинг елкасига қўлини қўяркан, — емаган сўмсанга пул тўлашга шошилма. Ҳали ўша сўмсани чиндан едингми йўқми тагига етайлик. Пулини тўлаш қочиб кетмайди.
Дилафруз бугун залдан эртароқ қайтди. Биринчи қиладиган иши яхшилаб душ қабул қилиш бўлди. Кейин эса ўзига ёққан яшил кўйлагини кийиб чиқдию ҳали қизларини боғчадан олишга эрта эканлиги учун гўзаллик салонига йўл олди. Сочларини бироз калталатди.
— Мана бўлди опажон, — салончи қиз унинг сочларини енгилгина турмак қилиб қўяркан, — рости сочларингиз жуда ҳавас қилгулик экан.
— Йўғеэе? — кўринишидан мамнун бўлганча кўзгудан кўз узолмаётган Дилафруз жилмайиб қўйганча, — нимасига ҳавас қиласиз? Сочим узун эмаску!
— Тўғри, лекин сочлариз соғлом экан. Яна унчалик гулламаган.
— Ҳааа, — салондан яхши кайфиятда чиққан Дилафруз қизларини олгани боғчага борди. Уларни олиб эса кафега. Кечки овқатни ўша ерда тановул қилишиб, кейин биргаликда уйга қайтишди. Эшикни ўзини калити билан очиб кираркан, остонада эрининг оёқ кийими йўқлигини кўриб хўрсиниб қўйдию, қизларини хоналарига олиб кирди. Уларнинг уст-бошини алиштириб, бироз ўйнаб ўтиришлари мумкинлигини айтиб ошхонага чиқди, — бугун ҳам кеч келармикинлар? — ўзига-ўзи гапирганча қўлига телефонини олди, — қўнғироқ қилиб кўрайчи, балки йўлдадирлар? Овқатланмаган бўлсалар у-бу нарса тайёрлаб қўярдим, — шундай ўйлар билан эрининг рақамини терди.
— Алооо, — узоқ чақирувдан кейин Сарварнинг хорғин овози эшитилди.
— Келяпсизми?
— Бугун фабрикада қоламан. Ўзларингиз овқатланиб ухлайверинглар.
— Хўп, — Дилафруз шундай деганча телефонини ўчираркан, — ўзи Саи ҳақ. Эътибор берганим сари қадрсиз бўлиб боряпман, — телефонни стол устига тарақлатиб қўяркан, — ўзи бошидан менда кўнгиллари йўқ эди. Хатто ажрашмоқчи ҳам бўлгандилар. Ҳомиладор эканлигимни айтиб зўрға фикрларидан қайтаргандим. Эндичи? Энди ҳам ажрашиш ҳақида ўйлаётганлар бўлсалар-а? Ахир мана деярли икки ойдан бери уйга кеч келадилар. Ёки келмайдилар.
@bahtlim