💥ОЛЧАГУЛ. 9-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Моҳира Икромовна.
— Фурқат ака, — Наргиза унинг қўли ва камаридан кўз узмасдан, — илтимос керакмас. Ахир...
— Гулим, — Фурқат иршайганча бўшаган камарини ҳавода бир ўйнатиб қўяркан, — эсингдами?
— Илтимос, — Наргиза ялингандек йиғларкан, — илтимос унақа қилманг. Керакмас, ахир...
— Тишшш, — Фурқат унинг ёнига келиб қўлини бўйнини орқасидан ўтқазганча пешонасини унинг пешонасига тиради, — бугун бизни кунимиз. Сени қанчалик соғинганимни биласанми?
— Фурқат керакмас, — Наргиза йиғларкан на ортга, на олдинга юришни билмай турарди.
— Керак гўзалим, керак, — Фурқат унинг белидан маҳкам қучганча каравот томонга юрди.
— Илтимос, — Наргиза унга итоат қилганча каравот томонга юраркан пичирлади.
— Бу сафаргиси сенга ҳам ёқади, — Фурқат иршайганча қизни каравотга отиб юборди ва аста-секин уст-бошидан халос бўла бошлади. Эрининг ҳарактерини билган Наргиза эса йиғлашдан нарига ўта олмади.
— Қўрқма, — Фурқат каравотга чиқаркан, биринчи қилган иши Наргизанинг қўлини камар билан каравотга боғлаб қўйиш бўлди, — ҳаммаси зўр бўлади гўзалим, — ёқимсиз тиржайганча унинг юзларидан ўпиб қўйишни унутмади. Секин ишга кираркан, Наргизанинг ялиниб йиғлаётгани унга ўзгача хузур ва куч бағишларди. У бақирмаслиги учун боя ечган майкаси билан унинг оғзини боғлаб қўйди.
Бундан олти ой олдин ота-онасининг қистови билан Фурқатга турмушга чиққан Наргиза никоҳ оқшоминидан буён ҳар кеча ўз жуфти ҳалоли томонидан зўрланар, қаршилик қилса калтакланар эди. Калтак егани етмагандек, Фурқат у билан нафсини қондирмагунча ухламасди. Ҳаммаси жонидан ўтиб кетган Наргиза акаси Россиядан келиши билан ота уйига қочиб кетди. Вазиятни қоғозга ўраб-ўраб тутилганча ойиси орқали акасига айтгач, мана бир ойдан бери ота уйида ҳеч қандай зўравонлику калтакларсиз яшаб юрганди. Бугун эса яна эри томонидан хўрланди, тахқирланди.
— Мана бўлди, — орадан ўтган вақт Наргиза учун йилларга татигандек бўлди, — Фурқат хансираб нафас олганча ўрнидан тураркан, — ҳозир мен билан уйга кетасан. Қаршилик қиладиган бўлсанг, ҳозирги аҳволинг бундан кейингисини ёнида ҳеч нима бўлмай қолади, — Фурқат каравотдан тушаётган Наргизани тепиб ўтишни ҳам унутмади.
Бугунги имтиҳонни ҳам кўнгилдагидек топшириб чиққан Нилуфар ўзини музқаймоқ билан сийлашни ўйладию, кўчанинг нариги бетидаги дўконни мўлжаллаб кета бошлади.
— Нилуфар, — ортидан эшитилган таниш овоз сабаб ортига ўгириларкан юзига билинар-билинмас табассум югурди.
— Ассалому алайкум.
— Яхшимисиз? — йигит унинг ёнига келиб сўрашаркан, — имтиҳон қандай бўлди? Қийналмадингизми?
— Унчалик қийин бўлмади. Ҳаммаси шу ўқиб, ўрганганларимиздан тушди.
— Унда яхши, — йигит унга зимдан назар ташлаб қўяркан, — Нилуфар сиз билан гаплашиб олсак дегандим. Шунга...
— Беҳруз яна ўша мавзу бўлса....
— Нилуфар балки яхшилаб ўйлаб кўрарсиз? Ҳеч йўқ битта имкон дегандек.
— Мен ҳали турмушга чиқмоқчи эмасман. Буни устига бўлажак турмуш ўртоғимни яқиндан танишни, билишни истайман. Кейинчалик афсусланмаслик учун. Буни сабабини эса жуда яхши биласиз.
— Албатта, — Беҳруз ўйчан ҳолда, — менга битта имкон берсангиз, ишончингизни оқлаш учун...
— Беҳруз сиз ҳам кун келиб ўз бахтингизни топасиз, — Нилуфар тилида шундай деётганига қарамай, ичида умуман бошқача ўй-ҳаёллар айланарди.
— Мен бахтимни топиб бўлганман ва унга эришиш учун ҳаракат қиламан. Сизни ҳам тушунаман. Ўша дугонангизни бошидан ўтганлари сабаб турмушга чиқишга қўрқиб қолгансиз. Лекин унутманг, беш бармоқ баравар эмас. Номи «эркак» бўлгани билан ҳаммаси ҳам бу номга лойиқ бўлавермайди.
— Тўғри, лекин....
— Нилуфар мени жуда яхши биласиз, ушлаган жойимни ҳеч қачон қўйиб юбормайман.
— Беҳруз бу умр....
— Сиз яхшилаб ўйлаб кўринг, бу мавзуда кейин яна бафуржа гаплашамиз. Ҳозир бўлса юринг музқаймоқхўрлик қиламиз. Тўғридаги дўконга сиз ёқтирган олчали музқаймоқлар келибди.
— Сиз? — Нилуфар ҳайрон бўлганча Беҳрузга қаради.
— Ҳа нима? Ҳар ҳолда олти йиллик курсдошмиз, — Беҳруз жилмайганча кўз қисиб қўйди.
@bahtlim