Шахруза жиринглаётган телефонига ҳайрон қаради.Ким бўлди кеч бўлганда..Санжарни рақамини кўриб қўли титради.
-нега қўнғироқ қиляпти яна?
Бироз ўйланиб турдида сўнг ўзини қўлга олиб гўшакни кўтарди.
-ало!
-ало!-деди Санжар кўтармайди деб ўйлагани учун шошиб.
-Ассалому алейкум!-деди Шахруза дадил овозда.
-мен..яна нега кеч бўлганда қиляпти деб ўйлама,шунчаки ойим сўраганди нарсаларини қачон олиб кетаркин деб?
Шахрузани аламдан қўллари мушт тугилди.Яна нимага ҳам қўнғироқ қиларди..
-олиб кетаман! Бир икки кунда..
-ростданми? Қачон?-деди Санжар шошиб.
-нима уйланишингизга ҳалақит қиляптими нарсаларим? Ёки кундошим кўздан йўқот деб буйруқ бердими?
-нима кундош?-деди Санжар кулиб-ким айтди сени кундошинг бор деб?
Шахруза ҳафсаласи пир бўлиб телефонга қаради.
-доим ёлғон гапирасиз! Мени шунчалар ахмоқ деб ўйлайсизми?
Санжар жим бўлиб қолди..
-биламан..сен жуда ҳам ақлли аёлсан!-деди узоқ сукутдан сўнг.
-кеч бўлса ҳам тан олганингиздан ҳурсандман!
Санжар жилмайди..
-ажрашиш учун ариза бердингми?
Шахруза юраги устига қўлини қўйди.
-аҳҳҳҳ!-деди беихтиёр.
-нима? Нимадир бўлдими?-деди Санжар ҳавотир билан.
-йўқ..шунчаки! Юрагим сал...салгина санчди!-деди Шахруза юраги устига қўлини қаттиқроқ қўйиб.
-кўп ишлаябсанми?-деди Санжар ўрнидан туриб.
-бу сизни хавотирга солмасин!-деди Шахруза юраги билан боғлиқ ўтмиш хотиралари ёдга тушиб қалби оғриркан-менимча гапингиз тугади..
Шундай дея гўшакни қўйди.Юрагига қўлини қўйганча кўз ёшларига эрк берди.
-сен оғримаслигинг керак! Ахир қара..энди сени авайлаябманку! Сиқилмаябман..-дея кўз ёшларини артди-мен жудаям бахтлиман..фақат сен яна оғриб қолма...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Санжар уёқдан буёққа юраркан Шахрузадан ҳавотир олди.
-раҳмимни келтириш учун қилганда бундай тарзда гўшакни қўймасди..
Яна қўнғироқ қилган эди телефони хизмат доира дегач жаҳли чиқди.
-доим шунақа! Ўзига ачинмайди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Ойижон мен ҳам чарчаганман! Шунинг учун қўлимдан оғиб кетди..-деди Маржона ҳўмрайиб.Ошхонага кириб келган Динарани кўриб Маржона тилини тутиб тура олмади
-Мана Динара ҳам уй ушларини ўрганса бўлади!
Музаффар аёлига норози нигоҳда боқди.
-Маржон тилингни тийда унга ҳам овқат сол!
Маржона энса қотирди.
-мен дарс қилишим керак..
Комила ая асабийлашиб кетди.Ўзи битта иш қилмайди кун бўйи,яна қанақа дарс?
-Сен ҳам шуни ёнида сал иш қилган киши бўлиб юрсанг бўлмайдими? Сўраган совчиларга ҳам битта иш қилишни билмайди деб юбормасин...
Динара қўл силтади..
-ўзи бу келинингиз ичидан пишган экан! Шахруза келинойим бирон марта менга сен иш қилмадинг демаган эди..
Комила ая тан олгиси келмади.
-ҳеч келинга ёлчимадим!
-Маржон келинойимга қаттиқ туринг яна мени гапирса ўзидан кўрсин!
-қўй қаттиқ гапириб юрма..уйига аразлаб кетиб қолмасин шу пайти!
-жон десин ойи!,Шахруз келинойим қилган ишларни ўндан бирини ҳам қилаётгани йўқку..нимасига чарчаб нимасига ҳафа бўлади?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Ҳосилжон байрами ҳақида биласизларми?
Шахруза бугун ишга ҳам юқори кайфиятда келганди.
Мактаб директор ўринбосари уни синфидан мамнун ҳолатда чиқди.
-ёниб турадиган кадр экан!-деди бошқаларга.Шахруза касал бўлиб қолган ҳамкасабасини уйга жўнатиб ўзи дарс ўта бошлади.Буни учун ҳамкасабаси уни узоқ дуо қилди.Шахруза бешинчи соатдан кейин қаттиқ чарчоқни ҳис қилди.Тўгарак хонасидан ҳужжатларни олишга борганди болаларга шахмат ўйнатаётган Пайравни кўрди.
-Ассалому алейкум!
Пайрав жилмайди.
-узр!,вақтинчалик шу ерда тўгарак ўтиб турсам майлими?
-ҳа ўтаверинг! Ахир бу ер ҳамма учунку..фақат ҳужжатларимни олиб олсам бўлгани!
Пайрав тепада турган ҳужжатларга қаради.
-ҳа..буларми?
Шахруза ҳижолат бўлиб чўзилдию бўйи етмади.Пайрав ўрнидан туриб бир уринишда ҳужжатларни олиб унга берди.
-баъзан илтимос қилиш ҳам фойдали!
Қанча қочмайлик..қулоқларимизни беркитмайлик,эшитмасликка уринмайлик ҳақиқат барибир ўз сўзини айтади.Шахруза ҳам ҳақиқат олдида бош эгишга мажбур бўлди..у ўзгара олмайди! У шундай тарбия топган..тарбиясига зид ишлар қила олмайди.Асл Шахруза мана шундай жонини койитиб бўлса ҳам ҳамма ишни ўзи уддалашга ҳаракат қилади..
@bahtlim