GENERALISSIMUS dan repost
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни олди-сотди, ҳадя, гаров, ўзбошимчалик билан тузилган алмаштириш шартномалари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда тузилган иккиламчи ижара шартномалари ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Бундай шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра судлар ўз ташаббуслари билан шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олишлари лозим.
Шу билан бирга, Ер кодекси 24-моддасининг саккизинчи қисми мазмунига кўра ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ер участкасини ижарачиси томонидан фақат ўзига кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкинлиги инобатга олиниши керак.
@generalissimus_uzb