Yakun


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Олганинг эмас берганинг сеники
Сизга фойдаси тегар дея у бу нарса ёзиб тураман
Aслида ёрдам сизга эмас, ўзимга керак.
Кетқизган вақтингизга рози бўлинг
•алоқа: @azxariy_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bojxonadan o’tarkanman sumkamda 5 ta kitob ovolgan edim o’zim bilan keyin kitoblarni tekshrib qoyaylik deyishdi kitoblarni olib ko’rsitsam xaliham kitob o’qiydigan bollar bormi qoil qoldirdiz raxmat sizdek bollarga deyishdi🥲

Bir tomondan xursand bo’ladigan bir tomondan xafa boladigan xolat boldida
🥲

1.8k 0 3 35 121


2k 0 10 23 57



Rosululloh vafot etdi
yana qanday musibat bor.?


Кифоядир сен дамлаган чой бўлса дастурхонимда,
Фамилиям нақадар ярашар исминг ёнида…

3.8k 0 26 28 151

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади.Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп хам ахамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга хақиқий бахони У қўяди.

5.2k 0 79 7 138

Аҳлингизни намозга буюринг!

Бугун бир дўстимни бомдод намозида кўрдим. Ўзи масжид атрофида яшамасди. Нега айнан бу масжидга келиши сабабини сўрасам, шу атрофда яшайдиган ўғлини бомдодга уйғотгани келганини айтди.
Дўстим Аллоҳнинг қуйидаги амрларини ҳаётга татбиқ этаётганди:
"Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг" (Таҳрим сураси, 6-оят);
"Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил" (Тоҳа сураси, 132-оят).

Ҳавас қилдим...


Alloh taolo marhamat qiladi: “...va siz ehson qiling, Alloh taolo ehson qiluvchilarni yaxshi ko‘radi”. Yana bir oyatda: “Yaxshilik qiluvchilarga bu dunyoning o‘zida ham yaxshilik bor”, deyiladi. Alloh taoloning marhamatini qarang. Bu dunyoda bitta yaxshilik qilsak, oxiratda o‘ndan to yetti yuz barobargacha bo‘lgan yaxshilik bizni kutib turadi. U bandalariga ana shunday marhamati keng, mehribon zotdir.

Ehsonning mukofoti faqat ehsondur be’etibor qoldirmang siz uchun arzimagan bo’lgan 5-10 ming pul oxiratda tarozining savob pallasini juda og’ir bosadi. Islom dini-ehson dinidir


Мендан мукаммаллик қидирманг…!
Мен ҳам бандаман — Ҳудди сиз каби…

-Сиз каби инсон

-Сиз каби хатокор.
-Сиз каби гунохкор…!


Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг.

Шайх Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:

— Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!
— Бир куни келиб ё сиз рихлат қиласиз, ёки улар. Қалбда эса уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.
— Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин,ташқарисини тикиб қўйманг!
— Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.
— Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!


Совғаларнинг энг зўри — Китоб

5k 0 11 43 107

Тахажуд — бандасининг Роббисига энг яқин қиладиган ибодатдир.

Эй, ошиқ тур! Ярим тун бўлди, майдон сеникидир..


Dardlashaylik ko’ngildan
Tilda so’zni qo’ysangchi
Tosh otdilar sinmadim
Gul bilan urmasangchi

Qalbda o’t bag’rim yara
Ko’p dardni yengdim qara
Haqqimda marddan so’ra
Nomardlarni qo’ysangchi…


🔘қироат)
🔘ар-Роҳман сураси)

6.8k 0 22 33 154

Қайси китоб мутоаласидасиз?
Ва у китобдан ўзингизга нималар олдингиз…?

8.2k 0 2 262 92

Хасан Басрий рохимахуллох айтади: "Икки кун ва икки кеча борки, бандалар улар хақида бирор нарса эшитмаганлар. Биринчи кеча қабрдагилар билан бирга ўтказиладиган илк кечангиз бўлиб, илгари буни сира кўрмагансиз. Иккинчи кеча эса Қиёмат куни бошланадиган ва Аллох таолонинг хабарчиси сизга ё жаннат, ёки жаханнамдан хабар берадиган, номаи амолингиз ўнг ёки чап тарафингиздан бериладиган куннинг кечасидир".

Аллоҳ таоло икки кечамизни ҳам гўзал айласин. Амийн

9.1k 0 36 6 184

Inson doim bir qalbga muhtoj...
Seni sendan ko'proq tushunadigan, o'zingdan ko'proq qayg'uradigan, sendan ko'proq izlaydigan, mehr beradigan…
Yelkasiga boshingni qo'yib, dunyoni
unutadigan, qo’llariga qo'lingni berib,xotirjamlik tuyadigan, ko'zlariga boqib tabassum qiladigan, eslab zavq oladigan bir insonga muhtoj!

Ket deganda keladigan, jahl qilsang kuldiradigan, kulganingda qayg'usini unutadigan, butun dunyoni faqat sen deb biladigan bir insonga muhtoj!


Дунёни ҳаёсизлик балосидан нима қутқаради..? Ҳукуматларми,қарорларми,
қонунларми.? Ёқ…
“Дунёни хаёсизлик балосидан — Эркак ҳаёси қутқаради”.
Очиқ кийинган намойишкорона ишва қиладиган Зулайҳога ҳаром дея боқмаган Юсуфлар қутқаради. Эртадан кечгача юлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради. Аёллар қатнашган издиҳомларда поябзалининг ўчидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради. Фахш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради. Аммо қани улар…?


Bilardim, har neni kuzatar Alloh,
Farishtalar kotib, har yon qo'riqchi.
Odamlar ham tanqid qilardi har goh,
Hatto ta'qibimda qancha ayg'oqchi.

Ammo tuzalmadim, o'zgarmadim oh,
Asl qilmishlarim bo’lmadi kanda.
Men faqat o'zgardim va topdim isloh, O'zimga o'zimni soqchi qo'yganda.

Husayn Buxoriy


🔘қироат)
🔘мулк сураси)

13.1k 0 33 12 135
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.