Azizulloh qori official


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


«Азизуллоҳ қорининг»расмий саҳифасига ҳуш келибсиз!
Саҳифамиздаги маълумотлар
сизга манзур бўлса, яқинларингизга ҳам юборинг

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Фирдавс жаннати аҳлининг васфи:

«Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.
Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз
ўгирувчилардир.
Улар закотни адо қилувчилардир.
Улар фаржларини сақловчилардир.
Ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлар
бундан мустасно. Албатта, улар маломат қилинувчи
эмаслар. Ким ана шундан бошқани тиласа, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир.
Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир.
Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир.
Ана ўшалар ворис бўлувчилардир. Улар Фирдавсни мерос олурлар, улар унда мангу
қолувчилардир»
(Мўъминун сураси, 1-11оятлар)

https://t.me/Azizulloh_qori


Пайғамбаримиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўплаб саловатлар айтинг азизлар

🌺🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

💐🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌹🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌺🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌸🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌼🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

💕🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌺🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌼🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

🌸🕊Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва ҳабибина Муҳаммад

https://t.me/Azizulloh_qori


​Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ!

Жума – ҳафталик байрам, кунларнинг саййиди, мискинларнинг ҳажи кунидир. Бунинг шарафидан шу куни қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади.

Шундай улуғ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш жуда марғуб амаллардандир. Умматларнинг айтган салавотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинади, Аллоҳнинг амри ила у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу салавотларни эшитадилар, умматларидан хурсанд бўладилар.

(Ижтимоий одоблар) китобидан.

Аллоҳумма солли ва саллим ала Ҳабибина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

https://t.me/Azizulloh_qori


Энг фойдали иш

Шайх Абусаид Абулхайрга дедилар:-
- Фалон одам ҳавода учиб юраркан.
- Нима бўлибди? Қарғалар ва пашшалар ҳам учадилар, - деди у жавобан.
- Фалон киши бир лаҳзада бир шаҳардан бошқа шаҳарга борар экан.
- Шайтон ҳам бир нафас олгунча Шарқдан Ғарбга етиб боради. Бундай нарсаларнинг ҳеч бир қиммати йўқ. Энг фойдали иш халқ ичида бўлиш ва халқ учун хизмат қилишдир.

(Шарқ ҳикоят ва ривоятлари)

https://t.me/Azizulloh_qori


Қалб ва басиратнинг жилоси зикрдир. Зикрни фақат муттақий қуллар ўрнига қўйиб бажара оладилар. Шу сабабдан тақво зикрнинг эшиги, зикр кашфнинг эшиги, кашф эса буюк зафар учун очиладиган эшикнинг ўзидир ...

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Azizulloh_qori


«Қачонки сизга бир саломлашиш билан салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг.»

Нисо сураси, 86-оят

Яқинларингизга хам улашинг!

https://t.me/Azizulloh_qori


Мусулмонниннг мусулмонга бера оладиган энг яхши совғаси бу - дуодир!

https://t.me/Azizulloh_qori


Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳга энг суюкли калом тўрттадир:
«Субҳаналлоҳ»,
«Алҳамдулиллаҳ»,
«Лаа илааҳа иллаллоҳ»,
«Аллоҳу акбар».
Қай биридан бошлашнинг фарқи йўқ», дедилар.

(Имом Насаий ривоят қилган)

https://t.me/Azizulloh_qori


🎤Азизуллоҳ қори

Ясин сураси

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/Azizulloh_qori


Молик ибн Динор: «Эй Қуръон аҳли! Ёмғир ернинг баҳори бўлгани, Қуръон ҳам мўминнинг баҳоридир», дедилар.

https://t.me/Azizulloh_qori


Абдуллоҳ ибн Муқаффаъ айтади: «Ота фарзандга мерос қолдирадиган энг яхши нарса – яхши мақтов, манфаатли одоб ва салоҳиятли дўстлардир».

https://t.me/Azizulloh_qori


#ИСТИҒФОРНИНГ ажойиботларидан...⬇️⬇️⬇️

➡️ Кўнгил роҳатини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Юрак шодлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Қалб ҳотиржамлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Яхши роҳат (лаззат) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Жисм қувватини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Бадан саломатлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Фитналардан омонлик хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Барака ёмғирини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Яхши зурийёт хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Солиҳ фарзанд хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ҳалол мол-мулк (бойлик) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Кенг ризқ хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ажр-ҳасанотларнинг зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ёмонликларни ўчиришни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!!!.

АСТАҒФИРУЛЛОҲ

https://t.me/Azizulloh_qori




#ИСТИҒФОР

Айтилиши нақадар енгил, аммо савоби нақадар улкан зикр: «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

https://t.me/Azizulloh_qori


САЛОВАТЛАР

🌹 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🌹 Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

🌹 Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

🌹 Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

🌹 Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба салавот айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба салавот айтади ва ундан ўнта хатони ўчиради» (Имом Бухорий)

➖Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп саловат айтган кишидир. У зотга саловат айтиш учун энг афзал кун ЖУМА кунидир.


•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Azizulloh_qori


​​#Жума_муборак

Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтириш куни!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД!


ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

https://t.me/Azizulloh_qori




#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.

https://t.me/Azizulloh_qori


Мевалардан тотиб кўрмаган боғбон

Фарзанд болалигида ота-онанинг кўзларининг қувончи, қариган чоғида суянчи бўлишини ҳамма ҳам орзу қилади. Бироқ бу сабаб дунёда ҳамма нарсанинг ҳам тадбир ва чорасини кўриш лозим. Айнан фарзанд қобил бўлиши учун унинг тарбиясини нафақат туғилганидан, балки оила қурганидан бошлаш керак десак ҳам камлик қилади. Негаки, инсон оила қургунга қадар ҳалол ва софдил бўлиб умр ўтказмаса, анча нарсани қўлдан бой берган бўлади. Инчунун фарзандим қобил бўлсин деган инсон фарзанд тарбиясини оила қурмасдан аввал бошласа, унинг қон томирларига сингиб кетган юксак инсоний туйғулар фарзандига ўтади.

Ривоят қилишларича, Муборак исмли одобли йигит бир бойнинг боғида кўп йиллар боғбон бўлиб xизмат қилган экан. Бир куни боғ эгаси кeлиб унга:

— Мeнга анорнинг энг ширинидан олиб чиқ, — дeди. Муборак унга анор узиб кeлди. Xўжайин анорни еб кўрса, нордон экан. Боғ эгасининг жаҳли чиқиб:

— Мeн сeнга анорнинг ширинини олиб кeл дeдим десам, сeн нордонини олиб кeлибсан! Бор, мeнга ширин анор кeлтир! — дeди. Шунда Муборак бориб бошқасини олиб келди. Бой еб кўрса, у ҳам нордон экан. Бой дарғазаб бўлиб, учинчи марта юборди, бу сафар ҳам олиб келган анори нордон чиқди. Шунда xўжайин ҳайрон бўлиб сўради:

— Нима, сeн ширин билан аччиқнинг фарқига бормайсанми?

— Фарқига бораман, аммо анорларнинг қайси бири ширин, қайси бири нордон эканини билмайман-да, — жавоб берди Муборак.

— Нeга билмайсан?

— Мeн шу пайтгача бу боғда пишган анордан татиб кўрмаганман.

— Нима учун тотиб кўрмагансан? —сўради бой.

— Чунки бу боғ сизники, сизнинг рухсатингизсиз боғнинг мeваларидан ейишим ўғирлик бўлади-ку! Сиз менга боғни парвариш қилишни айтгансиз. Еб кўришга буюрмагансиз, —жавоб бeрди Муборак.

Боғнинг эгаси суриштириб кўрса, ҳақиқатдан ҳам бу йигит ҳали бирон марта ҳам боғнинг мeваларидан татиб кўрмаган экан. Шундан сўнг xўжайиннинг боғбон йигитга ҳурмат-эътибори ошди.

Xўжайиннинг бир қизи бор эди. Бой боғбоннинг ҳалол-покиза, тақводор йигит эканлигини билиб, ундан маслаҳат сўради:

— Эй Муборак. Менинг қизим балоғатга етиб қолди. Қандай инсонга турмушга беришимни маслаҳат берасан?

Муборак жавоб берди:

— Жоҳилият даврида одамлар қизи бор xонадоннинг шону-шуҳратига қизиқиб уйланар эди. Ҳозирда ҳам айримлар мол-дунёсига, бошқа бировлар ҳусни-жамолига қараб уйланади. Ваҳоланки, ислом динида қизнинг дину диёнатига, ақл-фаросатига қараб уйланиш тавсия этилади.

Боғбоннинг бу таxлит мулоҳазалари бойга жуда ёқди. Оила аъзолари билан маслаҳатлашиб қизини унга никоҳлаб берди. Вақти-соати кeлиб улар фарзанд кўришди. Фарзанд бутун Ислом оламига машҳур тақводор ва олим бўлиб етишди. Ўша туғилган фарзанд – мағрибу-машриқда бирдай машҳур инсон, Марв шаҳрида таваллуд топган Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий эди.

https://t.me/Azizulloh_qori

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

274

obunachilar
Kanal statistikasi