⚡️Бизда қувончли кун ёхуд ҳар сабр ортида бир ёруғлик бордур
🙋♂️ Хайрияларга қизиққанимга ўн йилдан ошган бўлса, мунтазам шуғулланаётганимга етти йилдан ўтди. “Сен кучлисан” жамоасини кашф қилганим ва унга қўшилганимга ана-мана деб учинчи йил кетяпти.
💥 Лекин ҳаммаси палапартиш, имкониятга кўра ва қандайдир тизимга солинмаган ҳолда кетаётган эди. Оддий мисол: ҳанузгача фаолиятимизни тартибга солувчи қонуний ҳужжатимиз бўлмаган.
✅ Бугун ҳаммаси ўзгарди – энди биз расман нодавлат-нотижорат ташкилотмиз! “Сен кучлисан” номи остидаги ННТ куни кеча давлат рўйхатидан ўтказилди ва гувоҳнома берилди. Бунинг учун жон куйдирганлардан миннатдормиз. Бир сўз билан айтаман, осон бўлмади бу.
❓Хўш, энди нима бўлади?
🤝 Фаолиятимиз, бемор болаларга ёрдам йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз давом этаверади. Фақат энди ҳар қандай фуқаро ёки ташкилот биз билан бехижолат шартнома имзолаши, ҳисобимизга ҳомий сифатида пул тушириши, у пулларни қаерга ишлатишни белгилаш билан бирга кейинги тақдири билан қизиқиши, ҳисоб сўраши мумкин. Бир сўз билан айтганда ишимиз ҳам қонуний, ҳам шаффоф бўлишига асос бор.
✨ Режаларимиз улкан. Сайтимизни ишга туширамиз, расмий офис очамиз, Маржона Нурмуҳаммедованинг омборхонага айланган уйидан суратларни олиб чиқамиз ва жойлаштирамиз, волонтёрларимиз ҳам бемалол ўтириб ишлашларига шароит яратамиз, энг муҳими – ёрдам сўраб бизни излаганлар борадиган масканни ишга туширамиз. Умидим, бу режалар қоғозда қолмасин. Шунчасига етказган яратган буёғигаям қўллашига ишонаман.
👁 Аммо унутманг – Сиз азизларнинг маънавий кўмагингизга ҳам доимо муҳтож бўлиб қолаверамиз!
✍️ Ҳурмат билан “Сен кучлисан” жамоасининг норасмий оқсоқоли Аброр Зоҳидов.
Телеграм | Инстаграм