Қишда совқотиш: муаммо фақат газ ва светдами?
Ҳар йили қиш келади, ҳар йили аҳоли совуқдан қақшайди, норозиликлар кўпаяди. Энергетик инқироз келтириб чиқарган муаммолар чуқурлашиб бораверади.
Лекин масала ечими фақат газ билан светнинг ўзида эмас. Бизга мерос бўлиб қолган, ўзимиз қурган ва қураётган уйларнинг аксарияти қишда иссиқликни сақлаш, ёзда салқин тутиш хусусиятига эга эмас. Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Энг оғир вазият йирик шаҳарлардаги бетондан қалаштириб ташланган кўп қаватли уйларда. Ёзнинг жазирамасини каррасига кўпайтириб узатадиган деворлар қишга келиб қўлинг тегса ёпишадиган даражада музлайди. Иситиш тизими ишлаб турсаку дуруст, ишламаса ёки ундай тизимнинг ўзи аллақачон йўқолиб кетган бўлса, бундай уйда яшагандан кўра кўчада ётган афзал.
Ривожланган ёки қурилиш нормаларига амал қиладиган бирор давлат бундай бўлишига йўл қўймайди. Деворлар албатта ташқи ва ички қопламалар билан қопланади, иситиш ва совитиш тизими мукаммал ишланади, уйдаги ҳарорат меъёрини сақлаш чоралари кўрилади. Чунки агар бу ишлар қилинмаса, газни вориллатиб ёқиб иситган уйимиз ҳам бирпасда совиб кетади.
Бу муаммога бир йил аввал эътибор қаратилганига кўзим тушди. Президент махсус топшириғига кўра 1991 йилгача қурилган 30 мингдан ортиқ уйлар махсус қопламалар билан ўраб чиқилиши режалаштирилган экан. Ҳукумат бу борада вазирликларга мажбуриятлар юклаган, ҳатто янги қурилаётган уйлар бирданига шу талаблар асосида қурилиши шартлиги белгиланган.
Лекин... Ўша гап. Қоғозда қолиб кетган юзлаб режалардан яна биттасига гувоҳ бўлибмиз. Қурилиш вазирлиги ҳам, уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу ишларни амалга ошириш бўйича нимадир қилишгани бизга номаълум. Билганим шуки, мен яшаётган кўп қаватли бетон уй ҳам, танишларимдан бирортасининг уйи ҳам бундай “ҳимоя чопонига” эга бўлмади.
Бетон деворлар эса ҳар доимгидек музлаб ётибди...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм