“Эзгу амал” жамғармаси билан боғлиқ ҳолатни қизиқиш билан кузатиб боряпман
Бошиданоқ айтай: “Эзгу амал”нинг имкониятларига, уларни қўллаётган инсонларга, расман жамғарма мақоми олгани, доимий штат бирлигига эгалиги ва ходимларига мунтазам маош бера олаётганига, энг муҳими – бемор болаларга катта ҳажмда ёрдам қилишаётганига чиндан ҳавас қилардим.
Аммо жамоа ўртасида пайдо бўлган жарлик, икки томон бир-бирини очиқ қоралай бошлагани ва бу можарони омма эътиборига олиб чиққани шундоқ ҳам тетапоя бўлиб улгурмай фалажланаётган хайрия тизимига бўлган ишончни даҳшатли емиради.
Умуман, бизда хайрия фаолияти қандай муаммоларга дуч келади?
1. Оммавий ишончсизлик ва бош қўшмаслик
Жуда кўпчилик ўзи ёрдам қилмайди, лекин беғараз ёрдам берилиши мумкинлигига ҳам ишонмайди. Бу фаолиятни очиқдан-очиқ ёмонотлиқ қилади. Бундай кайфиятда ҳақиқий кўнгиллилар жамоасини шакллантириш ҳам жиддий масала;
2. Менга ёрдам берилса – рост, берилмаса – демак ёлғон
Аксарият ҳолларда беморлар/муҳтожлар ва уларнинг яқинларида истеъмолчилик, боқимандалик ва янаям оғири – шантаж даражасида талаб қилиш одати шаклланади. Улар ёрдам сўралиши билан дарҳол пул тутқазилиши шарт, деб ҳисоблашади. Хайрия қилувчи бу маблағни қаердан олиши заррача қизиқ эмас. Қизиқ эмаслиги майли, давлат ёки қайсидир йирик ташкилот бу пулни берган ва хайрия қилаётган инсон шунчаки тарқатяпти, деган тушунча бўлади;
3. Ўзбекистон тиббиётидаги коррупция ва ўпқондек ютувчи дори индустрияси
Аслида дунё тажрибасида хайрия маблағлари мақсадли йўналтирилади. Яъни шифохона, операция тўлови, маълум препартлар хариди каби. Аммо биздаги “қистир-қистир тизими” хайрияга ҳам жиддий соя солади. Беморлар пул керак, деяверишади. Бироқ кўпинча аниқ харажат турини кўрсата олишмайди. Буюрилган дориларнинг аксарияти фарммафияни бойитади холос;
Бизнинг “Сен кучлисан” кичик жамоамиз “Эзгу амал” сингари доимий ва йирик донорларга ҳам, жамғарма сифатида расмий мақомга ҳам эга эмас. Фаолиятимиз ҳам қатъий тартибга солинмаган, кимдир пул топса дори ёки озиқ-овқат тарқатамиз, беморлар ҳолидан хабар оламиз. Оз сонли ҳомийлар пайдо бўлса, эҳсон қилишга вариантлар берамиз, таклиф бўлса, кўргазма ва аукционлар уюштирамиз.
Лекин асосий режамиз “Эзгу амал” ва шу каби бошқа фондлар сингари рўйхатдан ўтиш, шаффоф ишлаш, болаларга ёрдамни тизимли йўлга қўйиш бўлиб қолаверади.
“Эзгу амал” билан боғлиқ вазият биз ва биз каби жамоалар тақдирига жиддий таъсир қилади. Рўйхатдан ўтишимиз энди катта эҳтимол билан армонга айланади, “Эзгу амал” фаолияти тўхтаб қолса, биз каби кичик жамоалар бу йўналишдаги оқимга, талабга бардош бера олмайди. Аянчлиси – жамиятдаги шундоқ ҳам мўрт бўлган ишонч сўниб битади.
Акалар, опалар – ярашиб олинглар! Ахир ҳар бирингизнинг мақсадингиз шу юрт боласига кўмак беришку. Қолгани майда-чуда гаплар. Арзимайди...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм