✅ Ажойиб инсон, доимий ҳомийимиз Абдуҳаким ака бемор ва муҳтожларга салмоқли эҳсон ажратиб, тарқатиш бўйича бизни вакил қилди. Илоҳим топганларига барака берсин!
☝️15 муҳтожга озиқ-овқат, 15 нафар беморга дори хариди учун 500 минг сўмдан пул тарқатилади. Агар яна имконимиз етса, ижарада яшовчиларга маълум ҳисса ажратамиз. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!
⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://t.me/Abror_Zohidov телеграми орқали йўлланг;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Мурожаатлар 24.12.24 й. соат 15.00 гача қабул қилинади, кечикманг. Мурожаатлар сони 60 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилишиям мумкин;
* Пул қиймати ҳозирги режа бўйича 500 минг сўмгача. Пул ҳаммага зарур, бу тушунарли. Шу боис кимгадир рад этсак, хафа бўлманг;
* Эҳсонлар Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Озиқ-овқатни узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Кўмак берганларга раҳмат, яна бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!
✨Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта;
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Аниқ кўрсатинг: Қайси турдаги эҳсонни олмоқчисиз?
4. Яқин 3 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг.
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг;
* Дори-дармон учун пул ё чек шаклида берилади, у билан бориб дори оласиз, ёки бевосита дорихонага туширилади.
🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз ёки мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса, жавоб ёки изоҳ берилмайди.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм