‼️ Давлат харидларида тартиблар кучайтирилади
Шавкат Мирзиёев давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, товар ва хизматларни қиммат нархда сотиб олиш ҳолатлари кўплигини айтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ҳисоб палатасига тўғридан-тўғри харидларни икки баробар қисқартириш вазифаси топширилди. Шунингдек, йил охиригача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш учун электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Бу борада эксперт комиссияси тузилиб, давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади. Давлат харидларида нархлар бозор баҳосидан 20% дан ошмаслиги шарт бўлиб, бу талабни бузганларга жавобгарлик белгиланиши таъкидланди.
Шунингдек, хизмат транспортини камайтириб, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелларга рўтиш зарурлиги қайд этилган.
👉 @Axborotyangiliklari