❗️Эртадан бошлаб "выдворение" ўрнига жарима қўллаш амалиёти бошланади
Россияда миграция қонунларини бузган хорижликларни фақат "выдворение" қилавермай, айрим тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун 40-50 минг рубль жарима ёки 200 соатгача мажбурий меҳнатга жалб қилиш жазоларини тайинлаш бўйича қабул қилинган қонун 5 январдан кучга киради.
Кўплаб телеграм каналлари "ДЕПОРТ ОТМЕН" деб жар солаётган ушбу қоида аслида бундай эмас. Ҳуқуқбузар мигрантни депорт қилмасдан, унга жарима тайинлаш учун судьялар бир қатор жиҳатларни эътиборга олади, булар: мигрантнинг қонуний яшаб ва ишлаб юргани, ўз яшаш жойи ёки уйига эгалиги, солиқларни ўз вақтида тўлаб юрганлиги, Россия ҳудудида оиласи бор-йўқлиги, касби ва мутахассислиги, фуқароликка ёки сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилганлиги каби ҳолатлар. Қонунбузар мигрантда ушбу ҳолатлардан бирортаси топилмаса, у сўзсиз "депорт" қилинади.
Бундан ташқари, депорт қилинган хорижликларни ЦВСИГ ларда сақлаб туриш муддатини максимум 90 кундан оширмаслик тўғрисидаги қоида ҳам эртадан кучга киради.
Маълумотни тарқатинг!
ТЕЛЕГРАМ | ЮТУБ | ИНСТАГРАМ