Ўтган йўллар ва янги қарорлар
Инсон доим ўзгарувчан. Кеча ўз жонимни бир йўлда беришга тайёр эдим. Ҳар бир қадамимни ишонч билан ташлаб, ўша йўлни энг тўғри деб билар эдим. Бугун эса ўша йўлга қарши турибман. Собиқ эътиқодимни энди ҳақиқий душманим сифатида кўряпман.
Бу қарор осон бўлмади. Ўша йўлни ташлаб чиқишимда ичимни эзган афсуслар, хорғинлик ва саволлар бор эди: "Нимага ўшанда шуни англамадим? Нимага шунча вақт йўқ нарсага ишониб яшадим?"
Лекин вақт ўтиб тушундим: бу хато эмас, бу бир босқич эди. Ўша босқич орқали улғайдим, ўзгардим ва ўзлигимни англашга бир қадам яқинлашдим. Орқага қайтиш йўқ. Янги қароримни тан олдим ва йўқотилган вақтни қайғуришдан кўра, келажакни қандай қуриш ҳақида ўйлаяпман.
Энди шуни биламан: бу йўл — мен учун, менинг ҳақиқатим учун. Хоҳ у машаққатли, хоҳ у ёлғиз бўлсин, мен бу йўлда охиригача боришга тайёрман. Чунки инсон ўз эркинлигини ҳис қилганидан сўнг, ҳеч қачон орқага қайта олмайди.
Ҳаммага ўз ҳақиқатига эришиш йўлида қатъият тилайман.
https://t.me/atheist_kundaligi