❗️Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳияти оширилади
“Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (882-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0 оқ кунгабоқар, ТИФ ТН коди 1206 00 910 0 оқ чизиқлар билан кулранг қобиқда кунгабоқар) Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилди.