«ЖОНДАН-ДА СЕВИКЛИРОҚ...»
Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Сиз мен учун ҳаммадан севиклироқсиз», деди. Пайғамбар алайҳиссалом эса: «Токи мен сизларга ўзингиздан ҳам маҳбуброқ бўлмас эканман, комил мўмин бўла олмайсиз», дедилар. Ҳазрати Умар бир чеккада ўтирди. Ўзини кўпроқ яхши кўрадими ё Расулуллоҳними – шу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўрди. Сўнг яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига бориб: «Сизга Қуръонни нозил қилган Зотга қасамки, сиз мен учун жонимдан ҳам севиклироқ экансиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Умар, ана энди (иймонинг комил) бўлди», дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.