Яхшилик қилувчилар офатлардан ҳимояда бўлади, ёмонлик ва балолар улардан даф қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Махфий қилинган садақа Робб таолонинг ғазабини ўчиради. Маъруф ишлар (яъни садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм ва ҳоказолар) ёмон оқибатлардан (уйнинг вайрон бўлиши, тепаликдан қулаб, чўкиб, ёниб ўлиш, шайтоннинг ўлим пайтидаги васвасаси ва ҳоказолардан) сақлайди. Силаи раҳм умрни узайтиради, камбағалликни кетказади. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар (гуноҳлардан сақланишга бўлган куч ва солиҳ амалларни қилишга бўлган қувватнинг барчаси фақат Аллоҳдандир), бу жаннатнинг хазиналаридан биридир. Унда барча дардга шифо бор, бу дардларнинг энг енгили ғам-ташвишдир», дедилар (Имом Табароний ривояти).