Жанозадан 1 соат ўтиб
Йиғи-сиғилар камаяди. Яқинларингиз уйга қайтади. Бу вақтда жасадингиз тупроқ билан танишади.
Жанозадан 3 соат ўтиб
Яқинларингиз кундалик ишларига қайтади. Кислородсиз қолган ҳужайраларингиз парчалана бошлайди.
Жанозадан 12 соат ўтиб
Ички аъзолар, ичаклардаги бактериялар сабаб бузила бошлайди. Танангиз шишади.
Жанозадан 24 соат ўтиб
Ўлимингизнинг хабари етиб бормаган танишларингиз томонидан телефонингизга чақирувлар келади.
Жанозадан 1 ҳафта ўтиб
Тери ранги қораяди,пуфакчалар пайдо бўлади ва тана суйуқликлари сизиб чиқади. Ишхонангизда ўрнингизга бошқа одам ишлашни бошлайди.
Жанозадан 1 ой ўтиб
Тананинг кўп қисми чириб кетади,фақат суяк ва тоғайлар қолади. Кафанингиз бактериялар томонидан парчаланади.
Жанозадан 1 йил ўтиб
Юмшоқ тўқималар бутунлай ёқолади,фақат суяк ва тишлар қолади. Умр ёлдошингиз комедия киноларни кўриб кулиб ўтиради.
Жанозадан 10 йил ўтиб
Бир дўстингиз эски расмингизни кўриб сизни эслайди. Бу вақтда суякларингиз минераллашиб тупроққа қўшила бошлайди.
Инсонлар сизни жуда тез унутади. Шундай экан бандасини рози қилиш билан умр ўтқазиш — Сизнингча тўғрими?!