2-видё
Наманганнинг тунги ҳаётида шофёрлар учун метан газининг муаммолари ҳақида қисқача лавҳа.
Кечқурундан бошлаб эрталаб соат 3:30 гача метан заправка станциясининг очилишини кутиб турган оддий фуқаролар. Улар бир умид билан газ қуйиш учун навбат кутади. Очилса, газ қуйиб, кундузи такси айлаб болаларига нон олиб киришга ҳаракат қилади. Лекин кўп ҳолларда станция ёпиқ бўлиб, уларни кутишга маҳкум этади.
Ҳар кеч бу ҳол такрорланади: кечки иш тугаса, яна заправкага келиб, газ қуйиш учун тунни шу ерда ўтказишади. Бундай ҳаётнинг асаб ва соғлиққа қанчалик салбий таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўрганмизми?
Нега водийга метан гази узлуксиз етказиб берилмаяпти? Нега заправка станцияларининг иш соатлари ва ҳолати ҳақида кундалик маълумот берилмаяпти? Бундай маълумотлар билан шофёрларни узоқ кутишдан ва сарсонгарчиликдан қутқариш мумкин эди.
Бу ҳолатни кимдир назоратга оладими? Қачон бу муаммога ечим топилади?
Видео тунги соат 3:30 да Наманганда тасвирга олинган.
➥ Обуна бўлинг🌐
@ASLFAKTUZ