"Агар он турки шероз, бадаст орад дили моро, ба холи ҳиндуяш бахшам Самарқанду Бухороро”
-----------------------
Аввалги хабарларимиздан сизга аёнки, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан Асака туманига ташриф буюрган ҳоким ёрдамчилари тажриба алмашиш ва иш ўрганиш борасида "Камбағалликдан фаровонлик сари" умуммиллий лойиҳаси асосида маҳаллаларда бўлмоқдалар.
"Учтош" маҳалласидаги тадбиркор Тўрақулов Моҳиржон хонадонида бўлган меҳмонлар иссиқхонада банан етиштириш билан, "Гумбаз" МФЙ Бобур массивида атиргулларни етиштираётган технологиялари билан танишдилар.

Хофиз Шерозийнинг юқоридаги байтини ёдга олишдан мақсад тарихий ва кўҳна Самарқанддан ташриф буюрган меҳмонлар Бобур юрти Андижондаги улкан ўзгаришларни кўриб халқни рози қилиш сиёсати йўлидаги ислоҳотлар билан танишмоқдалар.
“Самарқанд сайқали рўйи замин аст, бибинки равзаи ризвон ҳамин аст” (Самарқанд ер юзининг сайқали, буюкликнинг бешиги шунда, бағрига боқ: ризвон боғларининг эшиги шунда), деб ўтмиш шоирлари бежизга ёзишмган.