Тақдирга шукр қилинг. Бахтли бўлиш учун тақдирга рози бўлишни ва борига қаноат қилишни ўрганинг. Ҳаловат қасрларда эмас, қалб хотиржамлигида. Розилик билан яшаган одам кулбада ҳам бахт топади. Лекин қаноатсиз киши, қасрда ҳам қийналади. Бор нарсангизни қадрланг, ҳаётда шукрона қилишни унутманг. Бахт қалбингизда яшайди!