O'TMISH KUZGUSI dan repost
Америка Қўшма Штатларидаги Америка Археология институтининг Archaeology илмий оммабоп журналининг январь сонида Ўзбекистон-Америка қўшма археологик экспедициясининг Бухоро воҳасида олиб борилган тадқиқотларга бағишланган мақола эълон қилинди. Журналист Эндрю Фрэнсис Лоулер томонидан ёзилган “Воҳа шаҳарининг шаклланиш тарихи: Буюк ипак йўлидаги афсонавий шаҳарнинг қадимги тарихини излаб” сарлавҳали мақолада Маданий мерос агентлиги Самарқанд археология институти хамда Нью-Йорк университетининг Бухоро воҳасида олиб бораётган археологик қазув ишларин тўғрисида маълумот берилган. Мақолада шунингдек Самарқанд археология институти етакчи илмий ходими Жамол Мирзааҳмедов ва Нью Йорк профессори Сёрен Старк раҳбарлик қилаётган экспедицияда Ўзбекистон, АҚШ, Хитой, Европа ва Россия археологлари иштирок этаётганлиги ва ўтган вақт олимлар томонидан эришилган ютуқлар, экспедицияининг кундалик иш фаоляти ва бошқалар ёритиб берилган.
Маълумот учун: Археология (Archaeology) журнали— инглиз тилидаги илмий-оммабоп журнал бўлиб, археология билан боғлиқ масалалар ва янгиликларни кенг ўқувчилар даврасига етказади. Журнал бир ойда икки марта нашр этилади ва таъсисчиси 1906 йилда ташкил этилган нотижорат ташкилот — Америка Археология институти (Archaeological Institute of America) ҳисобланади.
Журнал 1948 йилдан бошлаб нашр этилиб, 2008 йилда ўқувчилари сони 750 минг киши бўлганлиги, сайтига эса ҳар йили 2,5 миллион киши ташриф буюриши қайд этилган. Нашриётчиларнинг таъкидлашича, фақатгина 1% ўқувчилар профессионал археологлар ҳисобланади.