Россия ФА Моддий маданият тарихи институтининг «Археологические вести» журнали 45-сони билан тўлиқ танишиб чиқдим. Сизга 45-сон тўлиқ электрон шаклини ҳавола қилмоқдамиз. Институт сайтида ҳам бор.
Ушбу нашрда Ўрта Осиё тематикасига оид мақолалар кам учрайди. Аммо В.Алекшиннинг 80 йиллигига бағишланган хабар биз учун муҳим. Бевосита олимнинг илмий фаолияти Ўрта Осиё энеолит ва бронза дафн маросимларига боғлиқ. Ўқишни тавсия қиламан.
Шунингдек, дафн маросимлари, манзилгоҳлардаги қабрлар мавзусига бағишланган бўлимда ҳам бевосита дашт бронза даври ёдгорликларига оид маълумотлар учрайди.
Нашрда, шунингдек, институт илмий котибининг институтнинг 2023 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботи илмий-тадқиқот муассасасининг фаолияти ҳақида бизга кўпроқ маълумот беради. Унда шунингдек, А.В.Фрибуснинг «Бронза даврининг протошаҳар маркази Гонурдепе (Туркманистон) «кичик пекрополлари» даври ва дафн маросимлари»(«Погребальный обряд и хронология „малых некрополей“ протогородского центра эпохи бронзы Гонур-тепе (Туркменистан)») ҳақида хабар берилган.