Вилоят ҳокими бугунги ўрганишларини Чуст туманида давом эттирди
Дастлаб Чуст Агрокластер пахтазорларида терим жараёнларининг бориши билан танишилди.
Вилоят раҳбари терим суръатини ошириш, бунда теримчиларга етарли шароит яратиш баробарида илғорларни рағбатлантириб бориш лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг ғалла экиш жараёнларга эътибор қаратилиб, “Баймоқ” ММТПнинг сув таъминоти оғир бўлган худудлари кўздан кечирилди. Очиқ майдонларда ерни экишга сифатли тайёрлаш, уруғни бир текис ундириб олиш учун сувдан оқилона фойдаланиш бўйича масъулларга вазифа ва топшириқлар берилди.

Туманда 2024 йил пахта йиғим терими учун 112 та терим отрядлари ташкил этилган. Улар учун етарли миқдорда этак, тарози, қозон-ўчоқ, сув сақлаш ва сув қайнатиш баклари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилди. Теримчиларга ҳар беш кунда терим пуллари бериб борилмоқда.