Балки бахт , эрталаб уйқудан уйғонишдир , балки хеч кимнинг кўмагисиз юра олишдир , балки ичингдаги хисларни бемалол айта олишдир . Балки бахт сани қўллаб қувватлаб турадиган одамларинг бўлишидир , балки бахт хаммасидан чарчаган пайтинг суяна оладиган елканинг борлигидир . Балки бахт сани тушунадиган , сани севадиган , сани қадрлайдиган инсонларнинг бўлишидир . Балки сан хам ким учундир бахтдирсан , балки кимдир кечалари сани ўйлаб « яхшиям хаётимда шу инсон бор » деб хаёл суриб чиқар…