Тасаввур қил, 8 миллиард одамлар. Кимдур энди уйғонмоқда, яна кимдур ухлашга тайёрланмоқда. Кимдур ҳозиргина севгилисидан биринчи бўсани олган бўлса, кимдур сўнги бора унга юзланмоқда. Кимдур ҳозир кўзда ёш билан касалхонада ўтирган бўлса, яна кимдур бахтдан йигламоқда. Балки, ҳозир умуман қайтиб эсламайдиган инсон ўлгандур, балки ҳозир бутун стадионни бирга куйлашга ундайдиган бола туғилгандур. Кимдур ҳозир "Бошқа севмайман" деб ёлғон гапираётган бўлса, яна кимдур унга жонини беришга тайёр инсонни кўзига қараб, "Сени севаман" деб ёлғон гапираётгандур. Ҳозир қаердадур бир йигитча 100 йилдан кейин ўсмирлар куйлайдиган қўшиқ ёзмоқда, қиз эса ҳар ким ўзини топадиган шеър ёзиш тараддудида. Агар ҳали ҳам тушунмаган бўлсанг, ёрдам бераман. Бизнинг бутун ҳаётимиз лаҳзалардан ташкил топган ва ҳар бир дақиқамиз ўзгача ва такрорланмас.