Aзизим!🥀🥀
Таниш, нотанишдан номалар олдим,
Сенинг байраминг ҳам табрикка тўлсин!
Мен эса ўтмишда мангуга қолдим,
Менсиз келган йилинг муборак бўлсин!
Ҳамон ҳаёлингдан олгум дармонни,
Сен бор ҳар сониям ёдимда ҳамон.
Менла ўтган йиллар бахтми, армонми,
Аммо кўп йилларга ет жонинг омон!
Балки биримизда оз бўлди журъат,
Ғурур биримизни жангсиз ҳам енгди!
Алвидо кечилган, эски мухаббат,
Биз бегона бўлган йиллар ҳуш энди!
Сени шодликларла сийлайди тақдир,
Менинг ҳам бағрим бут, азизларим жам.
Етишмай турибди лекин нимадир,
Кўнглинг тўлмаяпди, қара, сенинг ҳам!
Мени табрикламоқ сенга рад, афсус,
Мен ҳам бу таъқиқдан чекурман озор.
Сен балки мўжиза кутарсан ҳануз,
Менинг ҳам қордек оқ умидларим бор!
Балки рақамимни изладинг ногоҳ,
Балки йўлларинга термулди кўзим?!
Нима бўлганда ҳам мен тирик, сен соғ....
....Янги йил муборак бўлсин, азизим!
Малика Тавфиқ
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
@armonli_kumush
Таниш, нотанишдан номалар олдим,
Сенинг байраминг ҳам табрикка тўлсин!
Мен эса ўтмишда мангуга қолдим,
Менсиз келган йилинг муборак бўлсин!
Ҳамон ҳаёлингдан олгум дармонни,
Сен бор ҳар сониям ёдимда ҳамон.
Менла ўтган йиллар бахтми, армонми,
Аммо кўп йилларга ет жонинг омон!
Балки биримизда оз бўлди журъат,
Ғурур биримизни жангсиз ҳам енгди!
Алвидо кечилган, эски мухаббат,
Биз бегона бўлган йиллар ҳуш энди!
Сени шодликларла сийлайди тақдир,
Менинг ҳам бағрим бут, азизларим жам.
Етишмай турибди лекин нимадир,
Кўнглинг тўлмаяпди, қара, сенинг ҳам!
Мени табрикламоқ сенга рад, афсус,
Мен ҳам бу таъқиқдан чекурман озор.
Сен балки мўжиза кутарсан ҳануз,
Менинг ҳам қордек оқ умидларим бор!
Балки рақамимни изладинг ногоҳ,
Балки йўлларинга термулди кўзим?!
Нима бўлганда ҳам мен тирик, сен соғ....
....Янги йил муборак бўлсин, азизим!
Малика Тавфиқ
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
@armonli_kumush