ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
1. “Аёллар дафтари”нинг вазифаси нимадан иборат?
А) Хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Б) Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш улар билан якка тартибда иш олиб бориш учун ташкил этилган.В) Хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мақсадли маблағлар ажратиш учун ташкил этилган.
Г) Ногиронлиги бўлган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш улар билан якка тартибда иш олиб бориш учун ташкил этилган.
2. Ўзбекистонда бугунги кунда хотин-қизларнинг раҳбар лавозимлардаги улуши неча фоизга етди?
А) 35 фоизга етди.
Б) 50 фоизга етди.
В) 45 фоизга етди.
Г) 30 фоизга етди.
3. Хотин-қизлар фаолининг мажбуриятлари:
А) Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш
Б) Ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш, фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда муомала маданиятига қатъий риоя этиш, шахсий намуна бўлиш, ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.В) Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ишларни ташкил этиш.
Г) Хотин-қизлар масалалари бўйича маҳалладаги “еттилик”билан иш олиб бориш, мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
4. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли бу –
А) Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий, ижтимоий, ишларни ташкиллаштирувчи ва улар учун масъул бўлган хотин-қизлар вакилидир.
Б) Маҳалладаги оилаларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий, маънавий йўналишлари бўйича тизимли ишларни ташкиллаштирувчи ва улар учун масъул бўлган хотин-қизлар вакилидир.
В) Маҳалладаги оилалар ва хотин-қизларни иқтисодий, маънавий йўналишлари бўйича тизимли ишларини ташкиллаштирувчи ва улар учун масъул бўлган хотин-қизлар вакилидир.
Г) Маҳалладаги оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий йўналишлари бўйича тизимли ишларни ташкиллаштирувчи ва улар учун масъул бўлган хотин-қизлар вакилидир. 5. Маҳалла хотин қизлар фаоли “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан яқин ҳамкорликда олиб борадиган ишлари нималардан иборат?
А) “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш.
Б) “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш.В) “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан хотин-қизларни бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш.
Г) “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш.
https://t.me/Argos_test_savollarii