12206. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўй жаннат жониворларидан», дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Юқоридаги ҳадислардан бохабар халқимиз қадимдан қўй гўшти ва ёғини севиб тановул қилади. Қўй гўштининг фойдаларини санайдиган бўлсак, у остеопороз касаллигини юзага келишини олдини олади. Шунингдек, иммун тизимини яхшилаш ҳамда юрак саломатлигини қувватлаб туришга фойдали бўлган цинк моддаси билан организмни таъминлашга ёрдам беради.
Шунингдек, қўйнинг ички ёғлари шамоллашга қарши восита сифатида ҳам жуда фойдали. Иссиқлик, яъни юқори калорияли маҳсулот ҳисобланган қўй гўшти яхши ҳазм қиладиган организмдаги қонни кўпайтириш хусусиятига эга. Мазкур гўшт тури инсонда зеҳн ва ёдлаш қобилиятини кучайтиради. Қўй гўштининг яхшиси суякларига ёпишиб турганидир. Энг кўп озуқа қўйнинг елка, курак ва биқин қисмларида тўпланади.