Ўзбекистонда «Ҳалол» белгисига рухсат берилди
Ўзбекистонда 2025 йил 1 майдан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулот ва хизматларга «Ҳалол» белгиси қўйишга рухсат этилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра:
«Ҳалол» талабларига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тартиби жорий этилади;
Сертификатлаштирилган маҳсулотлар даврий баҳоланади;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштиришни назорат қилади.
Шунингдек, «Ҳалол» белгисининг расмий шакли ва ўлчамини белгилайдиган стандарт лойиҳа ишлаб чиқилади. Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтиб, яъни 1 майдан кучга киради.
©Kun.uz