Ўйламай ичаман қуйишсалар май
Танамда нафратим қўзғалишга шай
Бировмас, ўзгамас, худди ўзингдай
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Кўнгилдан ишқ деган уйларни бузиб
Боғланган ришталар, ипларни узиб
Кетишга бир талай режалар тузиб
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Орзулар рўёбин кутиб юрмасдим
Юракка мушт билан хозир урмасдим
Қаршингда бунчалар ожиз турмасдим
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Дунёни кўзингга қиёслаб такрор
Юзингни ойданда гўзал билиб ёр
Исмингни айтмасдим онамга зинхор
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Сўнггида ўртага қўшдинг низони
Кўнглини овладинг казо-казони
Худо ўзи берсин сенга жазони
Сенга ишонмасам яхши бўларкан.
Танамда нафратим қўзғалишга шай
Бировмас, ўзгамас, худди ўзингдай
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Кўнгилдан ишқ деган уйларни бузиб
Боғланган ришталар, ипларни узиб
Кетишга бир талай режалар тузиб
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Орзулар рўёбин кутиб юрмасдим
Юракка мушт билан хозир урмасдим
Қаршингда бунчалар ожиз турмасдим
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Дунёни кўзингга қиёслаб такрор
Юзингни ойданда гўзал билиб ёр
Исмингни айтмасдим онамга зинхор
Сенга ишонмасам яхши бўларкан
Сўнггида ўртага қўшдинг низони
Кўнглини овладинг казо-казони
Худо ўзи берсин сенга жазони
Сенга ишонмасам яхши бўларкан.