Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?Менинг нуқтаи назарим Ислом Каримов томонидан қўллаб-қувватлангани масала тақдирини тўла-тўкис ҳал қилди.
* * *
Аммо шу ўринда Ислом Каримов билан дўстона муносабатларимиз шарофати билан бу масала осон ҳал қилинди: Ўзбекистон президенти Туркия самолётининг Тошкентга қўнишига рухсат берди.
* * *
Бир куни Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов менга қўнғироқ қилиб, олдига боришимни сўради. «Нима бўлди?» десам: «Ельцин расмий ташриф билан келяпти. Мен у билан гаплашолмайман. Уришиб қоламан. У сени ҳурмат қилади. Келиб, ёрдам бер», деди. Лекин бу алоҳида бир қўшни мамлакат бўлса. У билан бирга бориш ғалати кўриниши мумкинлигини айтдим. Каримов эса гапида қатъий туриб олди.
Мен Тошкентга бордим. Кечки қабулдан сўнг бассейнда чўмиладиган бўлдик.
Ислом Каримов биринчи бўлиб сувга шўнғиб, қанчадир вақт сув остида турди. У ўз ҳаракати билан қолганларни гўёки ким кўпроқ сув остида тура олиши бўйича мусобақалашишга чорлаётгандек эди. Ельцин бундай вазиятларда умуман тинч ўтира олмасди. У ҳам сувга шўнғиб, бассейн тубига ётиб олди. Қўриқчилар соатларига қараб, вақтни ҳисоблай бошлашди. Бир дақиқа ўтди, иккинчиси ўтяпти. Ельцин қўриқчиларининг бошлиғи Коржаков: «Агар ҳозир олиб чиқмасак, у шу бассейнда ўлиб қолиши мумкин», деди. Шундай дея, Ельцинни сувдан олиб чиқишди.
* * *
1998 йили биз пойтахтимиз — Остонанинг халқаро тақдимотини ўтказдик. Тадбир катта форумга айланиб кетганди. МДҲ мамлакатлари президентлари келган. Ўша тантанада сўзга чиққан Ислом Абдуғаниевич: «
Мамлакат пойтахтини кўчириб, янги шаҳар қуришга журъат топиш учун одамда отнинг калласидек юрак бўлиши керак. Дўстим Нурсултонда эса мана шундай юрак бор», — деганди.
* * *
Унинг қатъиятли характерга эга инсон бўлганини тасдиқловчи биргина мисолни келтираман. Очиқчасига айтганда, у мураккаб шахс эди. Исталган муаммо бўйича ўзининг алоҳида, ўзига хос фикрини билдирарди. Шунинг учун ҳам у билан эришилган ўзаро англашув қадрлироқ бўларди.
* * *
Шундай кунларнинг бирида Ислом Каримов менга қўнғироқ қилди. «Олдингга бормоқчиман», деди. Яхши. Аммо президентнинг келиши билан дўстнинг келиб-кетиши орасида фарқ бор-ку. «Тўхта. Муҳокама учун мавзуларни белгилаб олайлик, тайёрланайлик», — дедим. Ислом Абдуғаниевич бўлса: «Муҳокама учун ҳеч қандай мавзу йўқ, сени кўрмоқчиман, гаплашмоқчиман». Ундаги изтироб менга ҳам кўчди. Уни кутиб олдим. Норасмий учрашув. Ўта шахсий муносабатлар. Ўшанда биз бошимиз билан суҳбатга шўнғиб кетдик. Кўплаб масалаларни ҳам ҳал қилиб олдик.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/01/09/nazarbayev/