СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?
2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 сентябргача — 3 йил давомида.
Тикув-трикотаж корхоналари ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлайди. 12% эмас.
Бу — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексидаги расмий имтиёз.
━━━━━━━━━━
Бу қанча пул? Ҳисоблаб кўрамиз.
20 ходим бўлган цех. Расмий маош — 1 200 000 сўм.
🔸 1 ходим учун 1 ой: 132 000 сўм тежаш
🔸 20 ходим учун 1 ой: 2 640 000 сўм
🔸 1 йилга: 31 680 000 сўм
🔸 3 йилга (имтиёз муддати): 95 040 000 сўм
━━━━━━━━━━
95 миллион сўм — бу:
— янги швейная машина линияси
— омборхона ремонти
— янги хом ашё захираси
Ёки шунчаки сизнинг чўнтагингизда қолади.
━━━━━━━━━━
Лекин кўпчилик бухгалтер бу имтиёз ҳақида билмайди ёки қўлламайди.
Шунинг учун:
1. Бухгалтерингиздан сўранг: “бизга 1% ставкаси қўлланиляптими?”
2. Агар “билмайман” ёки “йўқ” деса —
buxgalter.uz’дан 2026 йил Солиқ кодекси ўзгаришларини текширсин
3. Тегишли бўлса — қайта ҳисоб-китоб қилдиринг. Ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш мумкин
━━━━━━━━━━
Бу пост сизга ёки танишингизга реал миллионлаб сўм тежаб бериши мумкин.
Танишингизга юборинг — балки у бу ҳақда билмайди.
#IshPay #ТикувЦех #БизнесМаслаҳат