Дунёда экстремистик гуруҳлар қандай пайдо бўлган?
1962-йилда Саудия Арабистонида Бутунжаҳон Мусулмонлар Лигаси тузилган. Ушбу ташкилотни яратишдан мақсад дунё бўйлаб ваҳобийлик ғояларини ёйиш бўлган. Чунки у вақтларда Саудия Арабистони ҳозиргидай фаровон ривожланган эмасди ва Қироллик оиласи мамлакат ичидаги радикаллар эътиборини бошқа давлатларга қаратмоқчи эди. Худди шу вақтда Эронда ва Мисрда қироллик оилалари ағдарилиб, инқилоб ғоялари тарқалаётганди.
Саудия Арабистони Бутунжаҳон Мусулмонлар Лигаси орқали Афғонистон, Болқон, Покистон ва Африкада ваҳобий ғояларини мунтазам ёйиб борган. 21-аср бошида шу ғоялар таъсирида етишиб чиққан шахслар Ал-Қоида ва бошқа экстремистик ташкилотларни яратган. Яъни Саудия қироллик оиласи дунё ва маҳаллий аҳоли эътиборини ўзига эмас, бошқа мамлакатларга қаратган. Ушбу ҳаракатга эътибор шу даражада бўлганки, ҳатто Саудия қиролларидан бири Фаҳд “исломни ёйиш учун сарфланадиган маблағларга чеклов қўймаслик” ҳақида махсус кўрсатма берган.