МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон шахар 2- туғруқ уйида пуллик хизматлар кўрсатилганлигидан, шунингдек “суюнчи”- ниқобидаги таъмагирликлар ҳақида хабар қилиниб, норозилик мурожаати билдирилган.
Давлатимиз, Президентимиз, Ҳокимликлар томонидан “Она ва бола саломатлиги” марказлари, туғруқхоналарда ҳомиладорлар учун яхши шароитлар яратилиши юзасидан комплекс ишлар олиб борилди, туманлараро перинатал марказлари бунёд этилди, коорупцион ҳолатлар, таъмагирликни олдини олиш бўйича ўтган ҳафтада барча марказларнинг раҳбарлари иштирокида суҳбатлар олиб борилган, барча бош шифокорлар билан индивиудал тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, аммо туғруқ комплексларида тиббий ходимлар орасида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш, ўз манфаатлари йўлида оқ либосига доғ тушириш ҳолатлари учраб турибди, бундай иллатларга жамоатчилик билан бирга курашишгина фойда беради, ҳар бир таъмагирлик ҳолатларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Андижон шахар ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари иштирокида махсус ишчи гуруҳи тузилиб, хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Андижон шахар 2 - туғруқ уйида бир нечта тартибни бузган ходимлар касаба уюшмаси қарори асосида вазифасидан озод этилган, текширув давом этмоқда.
Шунингдек вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан барча туғруқ комплексларида таъмагирлик, коорупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича кенгайтирилган назорат ишлари бошланган, ҳудудий назорат органлари, туман ҳокимликларидан мутахассислар жалб этилиши тавсия этилган.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати @andijonvssb, @andijonssb