Узоқ йиллардан бери давом этаётган ўқиш ва боғчага “справка”ни қоғоз шаклида бериш тўхтатилди, улар электрон шаклда берилади,энди қалбакилаштиришнинг имкони йўқ.
“Доктор болам мактабга бормади, справка ёзиб беринг”-деб илтимос қилинганда, орқа сана билан маълумотномалар бериш одат тусига айланиб улгурганди, шунингдек мактабгача таълим муассасаси-боғчага ҳам бериларди, боғчалар пуллик бўлгани учун турли муаммолар келиб чиқарди.
2024 йил декабрь ойидан бошлаб ушбу маълумотномалар қоғоз шаклида эмас, худди касаллик варақалари бериладигандек –электрон шаклда бериш талаб этилмоқда, табиийки электрон шаклда маълумотномаларни орқа сана билан бериш имкони йўқ.
Мактаб ва мактабгач таълим муассасалари, бирламчи тиббий-санитария муассасалари раҳбарларидан ҳолат бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш талаб этилади, ота-оналарга бу ҳақда бола касал бўлиши билан поликлиникага хабар берилсагина, кейин маълумотномалар электрон шаклда берилишини ўргатиш лозим бўлади.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати