Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди
18 январ ҳолатига кўра, Туркияда қўлбола алкогол туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Бош консулхона томонидан қалбаки спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда оила аъзоларига керакли ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Истанбул ҳудудидаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб даволанаётган фуқаролар сони беш нафарга етган. Қайд этилишича, консулхона ходимлари ушбу ватандошларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яқинлари ва шифохона маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб турибди.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress