#кайфият
2024 йил ниҳоясидамиз. Бу йил тинчлик, хотиржамлик энг қимматли, қийматли неъматга айланди, назаримда. Ҳаётимизнинг баланд-паст кунлари бўлгандир. Хурсандчилик, хафачилик онлари ўтгандир.
Аммо доим Юртимиз тинч, осойишта бўлди. Тонгда уйғониб не-не хабарлар эшитмадик. Дунёнинг қай бурчагида нотинчлик, яна бир томонда талофатлар, бир бўлак нон учун жонини хатарга қўйган кишилар ҳақида ўқидик, кўрдик.
Қандай кун ўтмасин хоҳ яхши, хоҳ ёмон, хотиржамлигимиз, эртанги кунги тинчликка чексиз ишончимиз билан ушбу кунларга етиб келдик.
Келаётган йил барчамиз учун яхшиликларга, гўзалликларга, эзгу ниятлар рўёбига бой бўлсин! Дастурхонимиздан барака аримасин! Соғлик-саломатликда, яқинларимиз доим ёнимизда, Юртимизда тинчлик ҳамиша ҳукм сурсин. Бахтли лаҳзаларга кўмилиб яшайлик!
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

Келаётган Янги йил барчамизга муборак бўлсин!!!