27 октябрь соат 20.00
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг овоз бериш жараёнлари якунланди.
Андижон шаҳридаги 57-сайлов участкасида овоз бериш тугагач, участка сайлов комиссиясининг раиси овоз бериш тугаганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида эълон қилди.
Белгиланган тартибда ҳар бир номзодни ва сиёсий партияни ёқлаб берилган овозлар санаб чиқилди. Участка сайлов комиссияси овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича мажлис ўтказиб, унда овоз бериш якунлари тўғрисида қарор қабул қилди.
Мажлис баённомасининг кўчирма нусхаси белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда вилоят ҳудудий сайлов комиссиясига, округ сайлов комиссияларига ва тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияларига тақдим этилди.
Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази
andijon_saylov_uz