Боксчиларимиз Сирдарё вилояти очиқ биринчилигида юқори натижа қайд этдиСпорт – ёш авлодни жисмоний ва маънавий тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Айниқса, бокс каби спорт турлари ёшларни ирода ва матонатга ўргатиб, келажакда катта мусобақаларда муносиб иштирок этишларига замин яратади.
20–23 февраль кунлари Сирдарё вилоятида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Сирдарё вилояти очиқ биринчилигида туманимиз спортчилари юқори натижа қайд этдилар. Мусобақада улар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисоби бўйича 2-ўринни эгаллашди.
Мазкур натижага эришишда мураббийлар Жасур Нуримбетов ва спорт устаси Сардор Шомуродовнинг хизматлари беқиёс. Малакали мураббийларнинг саъй-ҳаракатлари ёш спортчиларнинг юқори натижа қайд этишларида муҳим роль ўйнади.
Мураббий ва спортчиларимизни юқори натижа билан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!
📌Amudaryo tumanining
https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!
🌐
Sayt | 🟢
LIVE | 📱
Tabrik |📱
YouTube