🔥АЁЛ🔥
Малаксан , моҳсан- кўкда ҳилолсан,
Не-не ошиқларга сирли саволсан,
Кимнингдир кўнглида гўзал хаёлсан,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Холинг тавсифига дунё эгар бош ,
Жамолинг олдида юлдуз бермас дош,
Шоҳни ҳам йиғлатган сулув қаламқош,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Сен борсан, сен билан дунё ҳам латиф,
Қадаминг етган жой муборак , шариф,
Дилбарсан беназир, бир кўркам тарих,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Анбар бўйларингдир кўклам ифори,
Оҳ , кўҳна заминнинг эрка баҳори!
Вафодор кўнгиллар вафоли ёри,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Васлинг қурбонидир не Қайс-у Фарҳод,
Меҳрингнинг кафтида улғаяр ҳаёт,
Ей, Тангримдан сўнгги яратгувчи зот!
Аёл! Таърифингга олам ҳам ожиз!
🖊СОЛИҲАБОНУ
🪷НИЛУФАРХОНИМ🪷
БУХОРО.
Каналимизда яна бир талантли ижодкор шоира синглимиз Солихабону Нилуфархоним ижоди билан танишиб борамиз!!
Каналимиздан узоклашманг.
Ду'стларингизни таклиф к,илинг
Зу'р, ажойиб, янги ижодий намуналар факат ушбу каналда азизлар!!! Таркатинг, савоб олинг!!
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.
Малаксан , моҳсан- кўкда ҳилолсан,
Не-не ошиқларга сирли саволсан,
Кимнингдир кўнглида гўзал хаёлсан,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Холинг тавсифига дунё эгар бош ,
Жамолинг олдида юлдуз бермас дош,
Шоҳни ҳам йиғлатган сулув қаламқош,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Сен борсан, сен билан дунё ҳам латиф,
Қадаминг етган жой муборак , шариф,
Дилбарсан беназир, бир кўркам тарих,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Анбар бўйларингдир кўклам ифори,
Оҳ , кўҳна заминнинг эрка баҳори!
Вафодор кўнгиллар вафоли ёри,
Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз!
Васлинг қурбонидир не Қайс-у Фарҳод,
Меҳрингнинг кафтида улғаяр ҳаёт,
Ей, Тангримдан сўнгги яратгувчи зот!
Аёл! Таърифингга олам ҳам ожиз!
🖊СОЛИҲАБОНУ
🪷НИЛУФАРХОНИМ🪷
БУХОРО.
Каналимизда яна бир талантли ижодкор шоира синглимиз Солихабону Нилуфархоним ижоди билан танишиб борамиз!!
Каналимиздан узоклашманг.
Ду'стларингизни таклиф к,илинг
Зу'р, ажойиб, янги ижодий намуналар факат ушбу каналда азизлар!!! Таркатинг, савоб олинг!!
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.