#ИБРАТ
Мухаммад Рахим профилларидан.
Яқинда бир қариндошимиз вафот этди. Фарзандлари ўзига тўқ, яхши ишларда ишлайдиган йигитлар. Отаси учун 100 лаб кишини чақириб эҳсон дастурхони ёзиши мумкин эди.
Аммо... Улар бундай қилмабди. Рўзғорга нима керак бўлса ун, ёғ, оққанд, чой, макарон, гуруч, гўшт, тухум, картошка хаммасидан маълум миқдорда жамлаб, қишлоғимиздаги 30 дан ортиқ эхтиёжманд оилаларга тарқатиб чиқишибди.
Хурсанд бўлдим. Баъзилар ота-онаси вафот этгач улар учун эҳсон дастурхони ёзиб, танлаб мехмон чақиришади. Дастурхонни тўлдириб ноз-неъмат қўйишади. Ўша қўйилган нозу неъматларнинг маълум қисми барибир увол бўлади. Масалан, салат, қовун-тарвуз, кесилган мева-чевалар, ушатилган нонлар. Бу йигитлар исрофнинг хам олдини олишибди, хам ҳақиқий дуоси қабул бўладиганларни меҳмон қилишибди. Энди 30дан ортиқ хонадоннинг хеч бўлмаганда 15-20 кун қора қозони қайнайди.
Кеча эшитган энг яхши хабарим шу бўлди!
👇👇👇.
@amirsayyidolimxon.