Ғам дуоси
Инсон умри доимо бир хил кечмайди. Баъзида кетма-кет муаммоларга учрайди, ғам-қайғуга тушади. Аллоҳ Таъоло айтганидек:
لَقَدْ خَلَقْنَا الإِنْسَانَ فِي كَبَدٍ
“Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик”. (“Балад” сураси, 4-оят).
Гоҳида инсон муаммоларини ҳал қилиш учун ўзини ўтга-чўққа уришга мажбур бўлади. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бундай ҳолатда Аллоҳ азза ва жаллага юкуниш ва Ундан ёрдам сўрашни ўргатдилар. Зеро, ғамларни аритгувчи Унинг Ўзидир:
قُلِ اللهُ يُنَجِّيكُمْ مِنْهَا وَمِنْ كُلِّ كَرْبٍ
“Айтинг: “Аллоҳнинг Ўзи сизларга у (бало)лардан ва барча ғамлардан нажот берур”. (“Анъом” сураси, 64-оят).
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عِنْدَ الكَرْبِ: "لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الأَرْضِ، وَ رَبُّ العَرْشِ الكَرِيمِ".
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайғуга тушган вақтларида
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ،ِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَ رَبُّ الْأَرْضِ، وَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ
“Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул-ҳалийм, ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил-ъазийм. Ла илаҳа иллаллоҳу роббус-самавати ва роббул-арзи ва роббул ъаршил-карийм (Буюк ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Буюк арш Роббидан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг Робби, ҳурматли аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ)”, деб айтар эдилар”. Бухорий (6346), Муслим, (2730/6815).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуо орқали бизга Аллоҳ азза ва жалла барча нарсага қодирлиги, осмонлару ернинг Робби ҳамда билувчи, ҳалим ва ҳурматли Зот эканлигини эслатяптилар. Мўмин киши ушбу набавий дуо билан қалби хотиржам бўлади.
-------------------------------------------------------
Имом Нававий айтади: "Бу буюк ҳадисдир. Бунга эътибор бериш, ғамгинлик ва қийинчилик вақтида бу дуони кўпроқ ўқиш лозим".
Табарий: "Салафлар шу билан дуо қилиб, уни ғам дуоси деб номлашарди", деган.
Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шу ҳадисни шарҳлаш асносида қуйидаги қиссани зикр қилган:
“Ибн Баттол айтади: “Менга Абу Бакр Розий ҳикоя қилди: “Исфаҳонда, Абу Нуъаймнинг ҳузурида ҳадис ёзар эдим. У ерда (Исфаҳонда) Абу Бакр ибн Али деган олим бўлиб, у (шаръий масалаларда) фатво берарди. Султоннинг олдида унга қарши туҳмат қилинди. Натижада у қамалди. (Шундан кейин) мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушимда кўрдим. У кишининг ўнг томонларида Жибрил алайҳиссалом тасбеҳ айтиб, лабларини қимирлатиб турар ва (бундан) чарчамас эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Абу Бакр ибн Алига айт. “Саҳиҳ Бухорий”даги ғам дуосини (биз кўраётган мана шу ҳадисдаги дуо) қилсин, Аллоҳ унга нажот беради”, дедилар”.
Абу Бакр Розий ҳикоянинг охирида айтади: “Тонг отгач, у олимга бу (туш) ҳақида хабар бердим. У айни дуони қила бошлади, озгина ўтмасдан (қамоқдан) озод қилинди”
@alloxning_xabibi