❗️Менда умумий IgE кўтарилган: Бу нимани англатади? Аллергиями бу?
👉 Иммуноглобулин Е нима?
✅ Иммуноглобулин Е - бодом безлари, талоқ, ошқозон, нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ва ичакларнинг Б-лимфоцитлари (иммунитет тизимининг ҳужайралари) томонидан ишлаб чиқариладиган антителадир.
IgЕ даражасининг кўтарилиши айнан битта касалликнинг ташхиси эмас, чунки IgЕ даражасининг ошиши кўплаб яллиғланиш ва юқумли касалликларда кузатилади.
Бутун дунёда аллергия ва паразитар инфекция IgЕ даражасининг кўтарилишининг энг кенг тарқалган сабабидир. IgЕ концентрациясининг ошиши аллергик касаллик ёки паразитар инфекциянинг мавжудлигини кўрсатиши мумкин, аммо нормал IgЕ концентрацияси бу ташхисларни истисно қилмайди.
👉 Кўпинча, аллергияга шубҳа қилинганларга аллергик касалликнинг белгиси сифатида умумий иммуноглобулин E даражаси учун таҳлил буюрилади. (Касалликлар рўйхати пастда) Умумий иммуноглобулин E миқдорини аниқлаш 100% аллергик касалликнинг белгиси сифатида ишлатилиши мумкин эмас, чунки аллергия билан оғриган болалар кўпинча қонда умумий иммуноглобулиннинг нормал даражасига эга ва аксинча бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, аллерголог аллергия ташхисини тасдиқлаш ёки рад этишга ёрдам беради, шунингдек, боланинг реакцияси бўлган аллергенни аниқлайди, қўшимча ва аниқроқ текширувларни тайинлайди.
👉 Аллергия намоён бўлмаган болаларда хам иммуноглобулин Е кўтарилиши мумкин, бу келажакда атопия (аллергия) ривожланишининг юқори хавфини англатади. Бундай болалар аллерголог билан маслаҳатлашишлари керак, у ерда шифокор аллергия ривожланишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш кераклигини айтади, шунингдек, турмуш тарзи ва овқатланиш бўйича тавсиялар беради.
💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube