Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг нозик ишларидан
Шайх Шаъровий Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг равзаларини Зиёрат қилишга борадилар. Зиёрат асносида қабрларининг рўпарасидаги темир панжарани ўпмоқчи бўладилар. Лекин ўша ерда турган қўриқчи зобит шайхни итариб ташлайди ва: бундай қилиш мумкин эмас, бу бидъат, ҳаром, дейди. Шайх: нима учун?-дейдилар. Қўриқчи: СИЗ Ўзингиз яхши биласизку, шайхсиз. Бу Оддий темирку, шуни ўпасизми?-дейди.
Шайх Шаъровий зобитга: раҳмат сенга, менга тўғри танбеҳ бердинг. Бўлмаса, мен Расулуллоҳни ўпяпман деб ўйлаб юрган эканман, аслида темирни ўпаётган эканман. Аллоҳга қасамки, менга қилган бу яхшилигинг учун сени пешонангдан бир ўпмасам кетмайман, дедилар. Зобит ҳар қанча қаршилик қилмасин, Шайх унинг пешонасини ёпиб турган шапкасини устидан ўпдилар.
Шундан кейин Шайх зобитга қараб истеҳзоли кулдилар. Зобит: нимага келяпсиз?-деб сўради. Шайх: мен сени пешонангдан ўпдим, деб ўйлаяпсанми?-дедилар. Зобит: Ҳа, ҳозиргина ўпдингизку, сиздай УЛУҒ Шайх Аллоҳнинг уйида туриб, ўзининг қилган ишидан тонадими, деди. Шайх: Йўқ, мен сени бош кийимингни ўпдим, дедилар. Зобит: шапкам пешонамни ёпиб турганидан кейин, уни устидан ўпасизда, деди.
Шунда Шайх: Демак, темир панжара Расулуллоҳнинг қабрларини тўсиб тургани учун уни ўпсам, Расулуллоҳнинг қабрларини ўпган бўламанми, дедилар. Бу гапни эшитиб зобитнинг кўзига ёш келди, Шайхдан узр сўради ва ўзи ҳам панжарани қучоқлаб ўпа бошлади.
Шайх Шаъровийни Аллоҳ раҳмат қилсин, қандай ҳалим, қандай олим ва кучли мантиқ ҳамда ҳужжат эгаси эдилар.
@alimardon_domla