Стартапингиз қандай рақобат устунликларига эга?
Инвестиция кўтариш мақсадида менга мулоқотга чиққан стартап фаундерларга шу саволни кўп бераман. Битта мен эмас, балки ҳар қандай бизнес ангел ёки венчур инвестор бу саволни албатта беради.
Азиз тадбиркор дўстим, агар сиз бизнесингизни рақобатбардош қилиб қурмасангиз, нафақат ўзингизни балки инвесторни пулини ҳам кўкка совурасиз.
Халқ бугун энг кўп Yandex, Uzum, Payme, Click каби иловалардан фойдаланади. Ёш стартаплар ҳам кўпи манашу бозорларга интилишмоқда. Яхши, аммо бунақа йирик ўйинчилари бор катта бозорларда сизда муайян устунлик бўлиши керак. Ҳеч ким сизни у ерда қучоқ очиб кутиб олмайди.
Баъзи тадбиркорлар рақобат устунлиги деганда продуктни ҳеч кимда йўқ функциялар билан бойитиш, деб ўйлайди. Баъзилари бозорга янгича бизнес модел билан кириб бораман дейди. Яна бирлари “бизнинг жамоамизга курашда ҳеч ким бас келолмайдиган, кучли кадрлар йиғилган” дейди.
Азиз тадбиркор дўстим, сиз қилмоқчи бўлган ёки қилаётган иш рақобатчингизда ҳозирча бўлмаса-да, аммо уни қилишга қудрати етса, сизга бу иш рақобат устунлигини бермайди. Чунки у хоҳлаган вақти сизни ишингизни такрорлаши мумкин, ҳатто яхшироқ ечим бера олиши мумкин. Кечаги латифадаги индук ва тўти қуш масали, аслида, шунга ишора эди.
Ҳақиқий рақобат устунлиги деганда биз бошқа ўйинчида мавжуд бўлмаган, уни яратишга қудрати ҳам бўлмаган ёки қудрати бўлса-ю уни сиздек арзон ёки самарали қилолмайдиган жиҳатни тушунамиз. Бунинг учун кўп илмий изланишлар ва инновацион ечимлар устида ишлашингиз керак. Amazon, Google, Apple, Microsoft кабилар бозорда шундай мавқега эга бўлишса ҳам, ҳали ҳануз миллиардлаб долларларни R&D тадқиқот лойиҳаларига ишлатишади. Нега? Чунки улар атрофида муносиб рақобатчи бўлмаса ҳам, аммо рақобат устунлигини йўқотишдан қўрқишади.
Бизнес ғояни ижро қилишдан олдин фаундерларга тавсия қилинадиган ишлар:
• мавзуга алоқадор кўп китобларни ўқиб чиқиш
• тажрибали инсонлар билан мулоқот олиб бориш
• бўлажак мижозлар/харидорлар эҳтиёжлари ва истакларини атрофлича ўрганиш
• ҳамкорлик қилиш учун шериклар ва жамоадошларнинг дастлабки рўйхатини тузиш
Ундан кейин, стартап қилиб юрган бирон дўстингиз, ёки бизнес акселератор ё венчур компания вакиллари билан маслаҳатлашиб олинг.
@alijon_ravshanov