#Лирик чекиниш
Фироқ ва муҳаббат ҳақида
Гар дар Ямани, чу бо мани, пеши мани
Гар пеши мани, чу бе мани, дар Ямани!
Ман бо ту чунинам, эй нигори Ямани,
Худ дар ажабам ки, ман туям ё ту мани.
Гар Ямандасан, лек мудом ёдимдасан – демак, сен ёнимдасан.
Ёнимдасан, лек ёдимдамас-сан – демак, сен Ямандасан!
Дилизҳорим қандай қилай, эй Яманлик нигорим.
Ажабланаман кўп, мен ўзи сенманми ёки сен менсан?!
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманга волий бўлиб жўнаб кетаётганида, қайтиб келишида Расулуллоҳнинг вафот этиб бошқа кўрмаслигини билиб, қаттиқ ғамгин бўлади. Шунда Муознинг фироқ азобини енгиллатиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман» деб икки бор айтадилар. Мана шу ҳадисдан руҳланиб Мавлоно Жалолидддин Румий юқоридаги байтни битади.
Юқоридаги байтни айрим шориҳлар Муоз ибн Жабал эмас, балки Увайс Қароний ҳақида битилган дейдилар. У бир замонда яшаб, Пайғамбар алайҳиссаломни кўролмади. Бемор онасини ташлаб, Мадинага боролмади. Лекин Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббати саҳобаларникидан ортиқ бўлса бўлди, кам бўлмади. Биз охир замон мусулмонлар учун ўрнак бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам Увайснинг валий ва ҳақиқий ошиқлардан эканини билардилар. Бўлмаса, Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Алидек зотларга васият қилиб, ҳеч умрларида кўрмаган кишига муборак ҳирқаларини бериб юборармидилар ва умматлари учун дуо сўрармидилар.
Бу байтни яна баъзи инсонлар орасидаги муносабатларни ифодалаш учун ҳам қўллашади, аммо уни шарҳласак гап чўзилиб кетади. Асалнинг ҳам ози ширин!
@alijon_ravshanov