Бизнесни ривожлантириш ва савдо-маркетинг бўйича халқаро тоифали эксперт Абдурашид ака дўстимиз ёзаяпти:
«Атом одатлар» (Atomic habits) китоби ҳақида
Ассалому алайкум,
«Атом одатлар» китобини ҳаммага тавсия қилган бўлардим.
Ушбу китоб дунё "бестселлер"ларидан бири бўлиб, у жуда кўп тилларга таржима қилинган.
Китобда ким нима режа ёки мақсад қўймасин, унга эришиш учун ҳар куни ўз устида оз-оздан ишлаб, шу оркали ўзгариб боришининг ишончли ва тизимли йуллари таклиф қилинган.
Китоб ёрдамида сиз яхши одатларни ривожлантириш ва ёмонларидан қутилишнинг амалий йўлларини ўрганасиз.
«Самарадорликнинг 21 йўли» китоби ҳақида
Браян Трейсининг ушбу китобида муваффақиятга эришиш йўллари енгил ёзилган.
Ҳар бир таклиф қилинган йўл, ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, хақиқатда фойдали ва синовдан ўтган. Ўқишга ва ҳаётингизда уни қўллашга тавсия қиламан, албатта, фойда топасиз.
Умуман, Браян Трейсининг китоблари менга ёқади. Савдо ва бизнес бошқарувида керакли маълумот ва билим беради.

Мақсади бой инсон бўлиш, олийгоҳга киришга тайёрланиш, иродасизлик ва дангасаликдан қутилиш, фитнес билан мунтазам шуғулланиш ва ҳоказо бўлганлар учун китобда берилган тизимли таклифлар ёрдам беради деб ўйлайман. Ўқишда омад!