Абу Юсуф – қозилар қозиси!
Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ал-Ансорий 113 ҳижрий санада (731й.) Куфада туғилиб, 182 ҳижрийда (798й.) Бағдодда вафот қилган. Ансорий нисбати онаси саҳобий Саъад ал-Ансорий авлодидан бўлгани учун берилган. Фиқҳни Абу Лайлада бошлаб, Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳузурида 17 йил ўқиб давом эттиради. Шу даражада заковатли ва етук шогирдига айланади-ки, Абу Ҳанифа ундан мазҳабнинг тарғиботчи-давомчиси бўлишини умид қилади. Бошқа шогирдларим бўлмаганда ҳам, битта Абу Юсуфнинг борлиги фахрланишим учун кифоя қилади, деган гаплари ҳам нақл қилинади.
Абу Ҳанифадан кейин устози ўрнида 16 йил ўтирди ва Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбаний, Аҳмад ибн Ҳанбал, Язид ибн Ҳарун, Ҳасан ибн Зиёд, Яҳё ибн Адам каби уламоларни камол топишида хизмат қилди. Унинг қарашлари Муҳамад ибн Идрис аш-Шофеийга ҳам таъсир ўтказгани айтилади.
782 йилда иқтисодий қийинчиликлар туфайли Куфадан Бағдодга келади. Аббосий халифа ал-Маҳдий уни Бағдодни бир туманига қози қилиб тайинлайди. Ҳорун ар-Рашид даврида “қозиюл қуззот” (“қозилар қозиси” ёки ҳозирги Олий Суд раиси деганидек) лавозимига кўтарилади. Бу лавозим уммавийларда ҳам, аббосийларда ҳам ал-Маҳдийгача бўлмаганди.
Қозилар қозиси Абу Юсуф мамлакатдаги барча қозиларни тайинлаш ва қозилик қарорлари бўйича шикоят (апелляция)ларни кўриб чиқиш ваколатига эга эди. Заковатли Абу Юсуф бундан жуда унумли фойдаланди, ўзига маслакдош шогирдларини йирик шаҳарлардаги қозиликларга тайинлаб, ҳанафий мазҳабини аббосий халифалигида кенг тарқалишига сабабчи бўлди. Ҳамидуллоҳ Беруний ва Соатмурод домлалар чиқарган ҳанафий фиқҳи китобида айтилиши-ча, Абу Ҳанифанинг ўн тўрт нафар шогирди қозиюл қуззот ва оддий қози лавозимларида хизмат қилган.
Абу Юсуф мужтаҳиди мутлақ бўлган, бироқ Абу Ҳанифа мазҳабига мунтасиб бўлган, яъни мустақил ижтиҳод қилиш салоҳиятига эга бўлса ҳам, устозига ҳурмат-эҳтиром учун ҳанафийликда турган. Умуман олганда, бу зотнинг фаолияти ҳақида фақиҳларимиз кўп ёзишган, ўшаларни олиб ўқиш тавсия этилади. Бу ўринда биз фақат ўз кузатувларимизни улашмоқчимиз.
Устози Абу Ҳанифа ҳукмдорлар билан ҳамкорлик қилмади-ю, аммо Абу Юсуф энг асосий фаолиятини ҳокимият доирасида олиб борди. Нега?! Бу саволга ожизона жавобимиз шул-ки, бундай қилиш шариат қонунчилигини ижро ҳокимиятдан мустақил тарзда шакллантириш учун зарур эди, ва бу ҳолат нафақат Абу Ҳанифада, балки қолган уч мазҳаббоши имомнинг фаолиятида ҳам кузатилган эди. Улар барчаси ҳокимият билан ҳамкорлик қилишмади, ҳатто бу учун сиёсий тазйиқларга учрашди, аммо мазҳабининг йўналиши, унинг аҳкомлари мустақил тамойил остида ривожланиши учун шундай йўл тутишди.
Абу Юсуфнинг 30-35 йиллик илмий фаолиятидан кейин ҳанафий мазҳаби бўйича етарлича шариат қонунчилиги шаклланиб бўлганди, энди уни амалиётда қўллаб кенгайтириш керак эди. Яъни бизнес тилида, продукт тайёр, уни кўламини ошириш керак эди. Бунга эса катта ресурслар ва маъмурий қўллаб-қувватлов талаб этиларди.
Қозиюл қуззот мақомида эса у киши бу ресурларга ва маъмурий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлдилар. Бу жараёнда уламолар, ҳукмдорлар ва халқ ўртасида янгича бир интеграллашув бошланди, улар биргаликда жамиятни фаровонлик ва тараққиётнинг кейинги пиллапоясига олиб чиқиш мумкинлигини кўрсатиб бердилар. ИншаАллоҳ, кейинги постларимда “Китоб ал-харож” ҳақида ёзганимда, бунга тўхталиб ўтамиз.
Ҳозирча шу! Ҳа, айтганча, устоз ва шогирд ўртасидаги бир кичик диалогни ёзиб кетай. Абу Ҳанифа Абу Юсуфнинг ўқишига ўн йиллар давомида ҳомийлик қилган, яъни толиби илм бўлиб келганидан то деярли охирги давригача нафақат ўзининг еб-ичишига, балки унинг оила аъзоларини ҳам муҳтожликдан сақлайдиган нафақа бериб келган. Бир куни Абу Юсуф устозига: “Сахийликда сиздан ўтадиганини кўрмадим” деса, Абу Ҳанифа камтаринлик билан: “Устозим Ҳаммодни кўрганингда нима деган бўлардинг?” деган экан. Мана шунақа!
@alijon_ravshanov