🔴#tarix #foydali
1260 йил, 3-сентябрь Айн-Жолут ғалабаси!
Улуғ қомондон Сайфуддин Қутуз роҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги Мамлуклар султонлиги 1256 йили Айн-Жолут жангида Чингизхоннинг набираси Ҳулагухон асос солган империяни мағлуб этди.
Айн-Жолут - Фаластиндаги Наблус номли ҳудудга яқин бир жой бўлиб, ушбу жойнинг номи Довуд алайҳиссалом ўлдирган "Жолут" номига қўйилган.
ДУНЁ ТАРИХИНИ ЎЗГАРТИРГАН УРУШ: АЙН-ЖОЛУТ
1258-йилда Бағдодни эгаллаб, Аббосийлар халифалигини қулатган Мўғул қўшинлари, Ҳулагухон қўмондонлигида Сурия томон йўл олди ва бир неча кунлик қамалдан кейин Ҳалаб ва Дамашқни эгаллади. Шундан сўнг, Ҳулагухон Мамлуклар султони Сайфуддин Қутуз ҳузурига элчилар юбориб, унга таҳдид қилди ва жангсиз таслим бўлишини сўради. Сайфуддин Кутуз ўз қўмондонлари билан маслаҳатлашгандан сўнг, мўғул элчиларини ўлдиришга қарор қилди ва барча мусулмонларни мўғулларга қарши жиҳодга чорлади. Сайфуддин Қутуз мўғулларга қарши биринчи аскарий бўлинмани Ғазо ҳудудига юборди.
Ғазога юборилган мусулмонлар лашкарлари Ғазодаги мўғул қўшинларини енгиб, уларни Ғазо ҳудудидан ҳайдаб чиқарди. Шундан сўнг, Сайфуддин Қутуз барча лашкарлари билан Айн-Жолут номли минтақага келиб жойлашди. Сайфуддиннинг Айн-Жолутга келганини эшитган мўғуллар бош қомондони Китбугахон жуда ғазабланди ва у ҳам барча қўшинларини Айн-Жолутга олиб келди.
Шундай қилиб, 1260-йил, 3-сентябрь куни ер юзидаги тарихий уруш бошланди. Султон Сайфуддин ўз қўмондонларини йиғиб, мўғулларнинг Ислом оламига қилган зулмлари, талон-тарожлари ва вайронагарчиликларини айтиб, уларни жиҳодга даъват этди. Биринчидан Аллоҳнинг ёрдами кейин эса Султон Сайфуддин томонидан тузилган ажойиб уруш режаси сабабли мусулмон лашкарлари мўғулларни мағлуб этди. Китбугахон ва унинг ўғли султоннинг буйруғи билан асир олиниб ўлдирилди.
Айн-Жолут жанги тарих ривожини ўзгартирган ҳал қилувчи жанглардан биридир. Кутз орқали қўлга киритилган бу ғалаба билан мусулмонлар ўзлари дуч келган энг катта хавфдан халос бўлишди.
Айн-Жолут фақатгина мусулмонлар ғалабаси эмас, балки бутун дунё халқларининг катта муваффақиятидир. Бу ғалаба билан нафақат Сурия ва Миср, балки Мағриб, ҳатто бутун Ғарбий Европа ҳам мўғуллар истилосидан халос бўлди. Чунки мўғуллар мусулмонларнинг шарқдаги сўнгги таянчи бўлган Мисрни қўлга киритганларида, осонлик билан Мағрибни босиб олишлари ва у ердан Испанияга ўтиб, бутун Ғарбий Европага бостириб киришлари мумкин эди.
💬@al_ahiratt